Жаҳон

Россия ва Эрон ўртасида ҳамкорлик битими тузилди

Ҳужжат кириш сўзи ва 47 моддадан иборат.

Россия ва Эрон ўртасида ҳамкорлик битими тузилди

17 январь куни Москва шаҳрида Россия Президенти Владимир Путин ва Эрон Президенти Масъуд Пезешкиан ўзаро музокаралар якунида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама шартномани имзолашди.

 

Имзолаш маросимидан олдин икки давлат раҳбарлари ортасида Кремль саройида учрашув ўтказилди.

 

Россия ва Эрон ўртасидаги муносабатлар 2001 йилда имзоланган “Ўзаро муносабатлар асослари ва ҳамкорлик тамойиллари тўғрисидаги шартнома”га мувофиқ ҳолда ривожланиб келган. Мазкур ҳужжат ҳар беш йилда автоматик равишда узайтирилади. Сўнгги йилларда икки давлат ушбу ҳужжат янги геосиёсий шароит ва ҳамкорликнинг юқори даражасига жавоб бермаслигини таъкидлаб келишди. 2022 йил январь ойида Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан Москва ташрифи давомида янги шартнома устида фаол иш бошлашга келишилган эди.

 

Эроннинг Россиядаги элчиси Казим Жалолий маълум қилишича, ҳужжат кириш сўзи ва 47 моддадан иборат бўлиб, икки давлат муносабатларини камида 20 йил давомида барча соҳаларда тартибга солади.

 

Расмийларнинг таъкидлашича, ушбу ҳужжат ҳарбий иттифоқ тузишни назарда тутмайди. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчийнинг қайд этишича, шартномада хавфсизлик ва мудофаа соҳаларида ҳамкорлик кўзда тутилган, аммо у ҳарбий иттифоқ тузиш мақсадини ўз ичига олмайди.

 

Комила Одилова тайёрлади

custom img

Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди: қурбонлар бор

Москва мэри ҳужумлар парламент сайловларини издан чиқаришга қаратилганини айтди.

custom img

Ҳусийлар Саудия пойтахтига ҳужум қилди: Ар-Риёд аэропорти яқинида қора тутун кўтарилди

Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги қатор нишонларга ракета ва дронлар билан зарба берганини билдирди.

custom img

Исроил зарбалари: Ғазода камида уч киши ҳалок бўлди

Зарба қочқинлар лагери яқинига берилган.

custom img

АҚШ Россияга босимни кучайтирмоқда: Трамп 100 фоизгача бож тарифларини назарда тутувчи қонунни имзолади

Янги чоралар Хитой ва Ҳиндистонга ҳам таъсир қилади.

custom img

Эронда намойиш: юз минглаб одам АҚШга қарши намойишга чиқди

Теҳронда ҳукумат томонидан ташкил этилган митингда янги кўнгиллилар кучи намойиш қилиниб, иштирокчилар мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

“Доимий назорат” ортидан: Гренландия ва Дания АҚШ билан келишув тафсилотларини очиқлади

Вашингтон Гренландияда ҳарбий иштирокини кенгайтириш бўйича келишувга эришганини маълум қилган, бироқ унинг аниқ шартлари ҳозирча очиқланмаган.

custom img

АI хатоси: АҚШ-Хитой уриши бошланишига сал қолди

АI чатбот Хитой кемасидаги юкни нотўғри аниқлаб, уни Эроннинг ядровий қурол дастурига алоқадор деб кўрсатган.

custom img

45,1 млрд доллар ва ҳали тўлиқ ҳисоб эмас: АҚШнинг Эронга қарши уруши қанчага тушди?

Пентагоннинг янги ҳисоб-китобига кўра, шикастланган базалар ва биноларни таъмирлаш харажатлари киритилмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"