Спорт

"ПСЖ"нинг тарихий қайтиши

"Сити" Чемпионлар лигасида яна мағлуб бўлди.

"ПСЖ"нинг тарихий қайтиши

 

Европа чемпионлар лигасида Франция чемпиони Англия чемпионини мағлуб этиб, 24-ўринга кўтарилди. Гвардиола жамоасининг имкониятлари эса сезиларли даражада пасайди. Франция чемпиони жамоага янги келган Квартсхелияни Чемпионлар лигасига фақат плей-офф босқичида фойдаланиши мумкин. Агар, албатта, у ерга жамоа етиб борса. Кеча оқшом "ПСЖ" ҳам худди "Манчестер Сити" каби турнирдаги ҳолатдан келиб чиқиб, ғалаба қозониш учун ўйнаши керак эди.

 

Луис Энрике ва Пеп Гвардиола жамоалари Чемпионлар лигасида тўпга эгалик қилиш бўйича кучли 3-ўриндан жой олган, шу боис тўпга ким кўпроқ эгалик қилиши қизиқ эди. Биринчи бўлимда "ПСЖ" ўйинни кўпроқ назорат қилди. Шундан сўнг рақиблар дарҳол қарши прессингни бошлашди. Дастлабки 10 дақиқада гол уриш учун ягона имконият мезбонлар томонидан амалга оширилди. “Ман Сити”нинг бир қатор ҳужумларини Доннарумма қаяришга муваффақ бўлди. Бироқ, "ПСЖ" ҳам голга жуда яқин келди. Баркола ва Ҳакими Луис Энрике жамоасининг ҳужум чизиғини бошқаришди. Марокашлик футболчи ниҳоят 45-дақиқада франциялик футболчининг узатмасидан кейин гол урди. Аммо гол офсайд сабаб бекор қилинди.

 

Гвардиола танаффусда икки марта ўзгариш қилди, Савио ва Диас ўрнига Греалиш ва Люисни майдонга туширди. Греалиш иккинчи бўлим бошида гол урди. У бу ишни мазкур мавсумда иккинчи марта амалга оширди. "Ман Сити"нинг иккинчи голи ҳам узоқ куттирмади, биринчи голдан уч дақиқа ўтиб, Ҳоланд яна жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Греалиш бу сафар голли узатмани амалга оширди.

 

Бироқ, ҳаммаси энди бошланган эди. Парижликлар таслим бўлишмади ва бир қанча ҳужумлар уюштиришни бошлашди. "ПСЖ" катта куч билан прессингни амалга оширди ва бор-йўғи тўрт дақиқа ичида ҳисобни тенглаштирди. Баркола Кваратсхелияга ҳужумнинг чап қанотидаги ўрин учун курашда ғалаба қозониш осон бўлмаслигини кўрсатди. Аввалига Бредли қанотда Нунесни тезкорлик билан ортда қолдирди ва тўпни жарима майдончаси ичига узатма берди. Бу вазиятда тўпни қабул қилиб ологан Дембеле рақиб дарвозасига тўп киритди. Луис Энрикенинг алмаштиришлари иш берди. Кейин эса Барколанинг ўзи гол муаллифига айланди. "ПСЖ"нинг ўйин охиридаги позицион ҳужуми гол билан якунланди. "Ман Сити" эса мувозанатни йўқотди. Жамоа бундан кейин ўзига келолмади. Гвардиола жамоаси парижликларнинг спектаклидан кейин нимадир қилиши мушкуллашди. Париж жамоаси имкониятлардан тўғри фойдаланиб, муҳим ғалабани қўлга киритди.

 

Пеп ҳар қандай қарорга келмасин бу ҳаракатлари "Ман Сити"ни уйғотмади. "ПСЖZ" мукаммал ҳимояланди, қарши ҳужумларда яна бир неча бор рақиблар дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди. Статистика тўлиқ ўйин давомида Луис Энрике жамоасининг устунлигини акс эттирди. Бу эса Гвардиола жамоасида кескин ўзгаришларни амалга ошириши кераклигини кўрсатади.

custom img

АҚШда футболчи Лионел Месси фирибгарликда айбланмоқда

Бунга ўтган йилнинг октябрь ойида Венесуэла терма жамоасига қарши ўйинда футболчининг қатнашмагани ва промоутерлик компаниясининг зарар кўргани сабаб бўлган.

custom img

Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирини рекордлар билан якунлади

Ўзбекистонлик шахматчи турнирни мағлубиятсиз ва 6 ғалаба билан тугатди.

custom img

Тарихий ғалаба: Жавоҳир Синдаров муддатидан аввал ғалаба қозонди

20 ёшли Синдаров жаҳон чемпиони унвони учун кечадиган баҳсда Доммаражу Гукешга қарши ўйнайди.

custom img

Футболчи Хушнудбек Авилов 27 ёшида вафот этди

Авилов фаолияти давомида мамлакатнинг бир қатор етакчи клубларида тўп сурган. Унинг ўлим сабаби ҳозирча очиқланмаган.

custom img

Ўзбекистон бокс терма жамоаси Осиё чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани жами 11 та медаль билан якунлади.

custom img

Жавоҳир Синдаров кетма-кет 4-ғалабасини қўлга киритди

Синдаров FIDE Номзодлар турнирида Хитойнинг биринчи рақамли гроссмейстери Вей Йи’ни мағлуб этиб пешқадамлигини мустаҳкамлади.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

Ўзбекистонлик ҳимоячи ушбу соврин учун курашда жамоадошлари Родри ва Жереми Докуни ортда қолдириб, ғолиб бўлди.

custom img

Туркия 24 йил ўтиб ЖЧга қайтди

Тўрт карра Жаҳон чемпионлари бўлган Италия қаторасига учинчи бор мундиалсиз қоладиган бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"