Спорт

Иккиланаётган Решфорд, Осимҳен учун кураш ва Роналдунинг янги жамоадоши

Сўнгги кунларда қандай трансферлар амалга оширилиши кутилмоқда?

Иккиланаётган Решфорд, Осимҳен учун кураш ва Роналдунинг янги жамоадоши

 

Трансфер бозори янгиликларга бой бўлмоқда. Қишки трансфер ойнасида бир қанча янги ўтишлар содир бўлди. Яқинлашиб келаётган хабарлар ҳам кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда.

 

Телл немис жамоасидан кетади

 

"Бавария" ҳужумчиси Матҳис Телл январда жамоани тарк этишга қарор қилди. Фабрицио Романога кўра, "Челси" ой бошида футболчи ҳақида маълумот сўраган, аммо форвардга бошқа клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Журналист Сами Мокбелнинг қайд этишича, Телл "Манчестер Юнайтед", "Тоттенҳем" ва "Арсенал"нинг режасида бор. Инсайдернинг таъкидлашича, Матҳиснинг ўзи "Манчестер Юнайтед"га ўтишни хоҳлайди.

 

"Наполи" Осимҳенни туркларга сотмайди

 

"Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимҳеннинг келажаги сўроқ остида қолмоқда. Хабарларга кўра, неаполликлар Истанбул клубининг форвардни 65 миллион еврога трансфер қилиш таклифини рад этишган. "Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис 75 миллион евро талаб қилишда давом этмоқда. Бу миқдор нигерияликнинг шартномасида товон пули сифатида кўрсатилган. Айни пайтда, "Ювентус" Душан Влаҳовичга ўринбосар қидираётгани ва Осимҳенни сотиб олишга ҳаракат қилаётгани маълум бўлди. Турин клуби спорт директори Криштиану Гиунтоли учун бу муҳим трансфер ҳисобланади. Осимҳен жорий мавсумда 20 та ўйинда 16+5 натижа қайд этди.

 

Решфордда иккита вариант бор

 

Маркус Решфорд "Манчестер Юнайтед"да қолиб кетадиганга ўхшайди. Жараён олдинга силжимаяпти. "Тhe Independent" нашрининг хабарига кўра, манкунианликлар айни дамда 27 ёшли форвард учун трансфер бозорида фақат иккита вариантни кўриб чиқмоқда. Биринчиси, Решфорднинг мавсум охиригача ижара асосида "Ювентус"га ўтиши. Иккинчиси, "Барселона"га тўлиқ трансфер қилиш. Бу келажакда амалга ошиши мумкин. Манбага кўра, Маркусни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган жамоаларга унинг маош миқдори тўғри келмаслиги мумкин. "Тhе Guardian" хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим Решфорд билан алоқани тўхтатган. Маркус 12 декабрдан бери майдонга тушмади, бироқ жорий мавсумда 24 та ўйинда 7+3 натижа қайд этди.

 

Лондонликлар ҳужумчи излашмоқда

 

"Арсенал"нинг ҳужум чизиғини яхшилаши қийин кечяпти. "ЭСПН" хабарига кўра, Лондон клуби қишда ўзининг трансфер мақсади - ҳужумчи Бенжамин Шешкони сотиб ололмайди. Қайд этилишича, немислар словенияликни январда сотмоқчи эмас, аммо ёзда уни 70-75 миллион еврога қўйиб юбориши мумкин, бу мавсумда 21 ёшли форвард 27 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Шунинг учун "Арсенал" бошқа вариантларни ўрганмоқда. "Вулверхемптон"дан Метюс Куня билан келишувга эришиш даргумон. Қолаверса, "канонирлар" "Атлетик"дан вингер Нико Уилямсга ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

 

"Сантос" Неймарнинг ортидан"Барса"нинг яна бир собиқ футболчисини олади

 

Клуб Неймарни "Aл-Ҳилол"дан қайтариш бўйича аллақачон келишиб олган ва ҳозирда "Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Артур Мелонинг трансфери бўйича ҳам фаол музокаралар олиб бормоқда. Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, футболчи ижарага олинади, бироқ шартномада уни сотиб олиш варианти ҳам мавжудлиги қайд этилган. Артурнинг ўзи "Сантос"га ўтишга қарши эмас, чунки у Неймар билан бирга ўйнаш имкониятидан манфаатдор. 28 ёшли марказий ярим ҳимоячи "Ювентус"га тегишли бўлиб, бу мавсумда бирорта ҳам ўйин ўтказмади. Унинг шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

 

Роналдуга янги жамоадош олиб келинади

 

Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Aл-Наср" “Астон Вилла” ҳужумчиси Жон Дюранни 77 миллион евро эвазига қўлга киритишга яқин турибди. Аввалроқ колумбиялик футболчи бу трансферга рози бўлиши мумкинлигини, чунки Криштиану Роналду Саудия Арабистони жамоасида тўп суришини таъкидлаган. Аммо "Ал-Наср" "Байер" ҳужумчиси Виктор Бонифас билан музокаралар олиб бораётгани айтилмоқда.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.