Жаҳон

СМС орқали танишиб бахтли яшаб келаётган жуфтлик

Эр-хотин ҳаётда бахт кутилмаган жойдан келиши мумкинлигига ишонади.

СМС орқали танишиб бахтли яшаб келаётган жуфтлик

Донован ва Кирсти Ширс бутунлай тасодифан танишишган. Мобил телефонларнинг илк даврида фотосурат юбориш имконияти бўлмагани сабабли, ёшлар ўзларини матн орқали тасвирлашга мажбур бўлишган.

 

Донован Ширс 1998 йилда 18 ёшга тўлганида илк мобил телефонини совға сифатида олган. Ўша даврда ижтимоий тармоқлар мавжуд эмас эди, шунинг учун одамлар вақт ўтказишнинг ўзига хос усулларини излаганлар.

 

Донован шунчаки тасодифий рақамга «Салом» деган оддий хабарни юборишга қарор қилади. Тез орада унга Кирсти исмли аёл жавоб қайтаради. У Донован яшайдиган ҳудуддан 160 километр узоқда яшаган.

 

"Мен бу хабарни ўзим рақамимни берган одамдан келган деб ўйладим. Шунчаки: ЪСалом, бу ким?ʼ деб жавоб бердим", — деб эслайди Кирсти.

 

Шундан сўнг, бўлажак жуфтлик мунтазам ёзиша бошлайди. Улар ўртасида сурат алмашиш имконияти бўлмагани сабабли, ташқи кўринишларини фақат матн орқали тасвирлаб беришларига тўғри келган.

 

"Мен ундан қандай кўринишда эканлигини сўрадим. У эса бўйи 198 см эканлигини айтди. Мен эса ЪРостдан ҳам шундай бўлиши мумкинми?ʼ деб ўйладим. Ва ҳақиқатдан ҳам, эрим жуда баланд бўйли, у мени алдамаган экан", — дейди Кирсти.

 

Олти ой давом этган ёзишмалардан сўнг, Донован ва Кирсти ниҳоят шахсан учрашишга қарор қилишади. Донован уни кечки овқатга таклиф қилади. Ушбу учрашув уларнинг севги ҳикоясининг бошланишига айланган.

 

2002 йилда жуфтлик турмуш қуриб, бахтли ҳаёт кечира бошлайди. Ҳозирда уларнинг икки фарзанди бор: тўққиз ёшли ўғли Стирлинг ва олти ёшли қизи Алора. Эр-хотин ҳаётда бахт кутилмаган жойдан келиши мумкинлигига ишонишади.

 

"Кирсти ажойиб аёл, у жуда ақлли, биз бир-биримизни жуда яхши тушунамиз. У менинг энг яқин дўстим", — дейди Донован.

 

Комила Одилова тайёрлади

custom img

«Шарқ-Ғарб» нефть қувури ёпиқ: Саудия Арабистони Европага нефть етказиб беришни вақтинча тўхтатади

Мазкур ҳолат айрим мижозларни муқобил етказиб бериш манбаларини излашга ундаган.

custom img

Очлик хавфи кучаймоқда: 2030 йилда 520 млн киши оч қолиши мумкин

Яқин Шарқдаги можаронинг озиқ-овқат нархлари, энергия ва ўғитлар бозорига хавф солмоқда.

custom img

Исроилга визасиз кириш: Қозоғистон фуқаролари бемалол йўл олиши мумкин

Бу Қозоғистонни Марказий Осиё ва Жанубий Кавказда Исроилга визасиз кириш имконига эга биринчи давлатга айлантиради.

custom img

Бангладешда қизамиқ эпидемияси: мингдан ортиқ бола вафот этди

Мамлакатда 19,8 миллиондан зиёд бола эмланганига қарамай, касаллик тарқалиши давом этмоқда.

custom img

Президентга яна виза берилмади: АҚШ Фаластин расмийларига чекловни узайтирди

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос кетма-кет иккинчи йил БМТ Бош Ассамблеясидаги йиғилишларда шахсан иштирок эта олмайди.

custom img

Тижорий гувоҳнома ва иммиграция иши: АҚШда икки ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Улардан бири аввал ҳам маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун судланган.

custom img

13 ёшгача — тақиқ, 15 ёшгача — чеклов: Европада ижтимоий тармоқларга янги талаблар

Европа Иттифоқида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига янги ёш чекловлари киритилиши таклиф қилинмоқда.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"