Жаҳон

Ер ҳарорати рекорд даражада исимоқда

Асосий сабаб атмосферада иссиқхона газларининг тўпланиши.

Ер ҳарорати рекорд даражада исимоқда

Америкалик олим Жеймс Ҳансен ва унинг ҳамкасблари глобал исиш тобора кучайиб бораётганини маълум қилди. Уларнинг бу ҳақдаги тадқиқоти “Environment: Science and Policy for Sustainable Development” журналида эълон қилинди. 

 

Тадқиқотчиларнинг хулосалари илмий жамоатчилик орасида баҳсли бўлиб қолаётган бўлса-да, Copernicus дастури ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йил январь ойи 2024 йилнинг шу ойига нисбатан 0,09 даража (0,16°F) иссиқ бўлди. 2024 йилнинг январи эса шу пайтгача кузатилган энг иссиқ январь бўлиб, ўртача ҳарорат саноатгача бўлган даврдаги кўрсаткичдан 1,75 даража (3,15°F) юқори бўлганди.

 

Бундан ташқари, сўнгги 19 ойдан 18 тасида глобал ҳарорат халқаро келишувларда белгиланган 1,5 даража (2,7°F) чегарасига етган ёки ундан ошиб кетган.

 

Нима сабабдан глобал ҳарорат ошмоқда?

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, асосий сабаб атмосферада иссиқхона газларининг тўпланиши. Бироқ табиий омиллар кутилганидан бошқача таъсир кўрсатмоқда. Европа метеорология агентлигининг иқлим бўйича стратеги Саманта Берджесснинг тушунтиришича, экваториал Тинч океанидаги табиий ўзгаришлар одатда глобал ҳароратга катта таъсир қилади. 

 

Масалан, Эль-Ниньо (Марказий ва Шарқий тропик Тинч океанида денгиз сатҳининг ҳарорати кўтарилиши билан боғлиқ табиий иқлим ҳодисаси) кучайганда глобал ҳарорат кескин кўтарилади. 2024 йилда кучли Эль-Ниньо кузатилган бўлса-да, у июнь ойида тугаган, бироқ йил рекорд даражада иссиқ бўлган.

custom img

Россиянинг дрон ҳужумлари оқибатида Украинада икки киши ҳалок бўлди

Дунай дарёси бўйидаги Измаил портига зарба берилиб, порт иншоотлари ва энергетика инфратузилмасига зарар етказилди.

custom img

Эрон АҚШга қарши бешта шарт қўйди

Шартлар бажарилмагунча музокаралар олиб борилмаслиги таъкидланди.

custom img

Форс кўрфазидаги энергетика инфратузилмасини тиклаш учун 25 миллиард доллар керак

Қатардаги Рас Лаффан кластери, Эрондаги Жанубий Парс газ кони ва Баҳрайндаги нефтни қайта ишлаш заводи энг кўп зарар кўрган объектлар деб ҳисобланмоқда.

custom img

Эрон АҚШнинг музокаралар таклифларини ҳийла деб баҳоламоқда

АҚШ ва воситачи давлатлар Эрон билан эҳтимолий музокараларни Покистон пойтахти Исломободда ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқда.

custom img

Ғазода 18 ойлик бола Исроил ҳарбийлари томонидан қийноққа солинди

Тиббий текширувлар боланинг оёғига сигарет босилганини ва металл буюм билан жароҳат етказилганини кўрсатган.

custom img

Италиялик миллиардер Ҳўрмуз бўғози ёпилиши фонида катта бойлик орттирди

Экспертлар миллиардернинг стратегиясини бозорни эгаллаб олиш ва нархларни оширишга уриниш сифатида баҳоламоқда.

custom img

Германиядаги яҳудийлар мамлакат президентининг Эрон уруши бўйича позициясини танқид қилди

Улар мазкур уруш эронликларга террор ва зулмнинг тугашига умид беришини айтган.

custom img

Филиппин Эрондаги уруш фонида энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат эълон қилди

Яқин Шарқдаги можаро фонида мамлакатда бензин ва дизель нархлари икки баробардан кўпроққа ошган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"