Спорт

Қишки трансфер ойнаси учун 74 миллион евро

Француз жамоасининг кўплаб трансферларни амалга оширишига нима сабаб бўлди?

Қишки трансфер ойнаси учун 74 миллион евро

 

Ҳафта бошида Европада трансфер ойнаси ёпилди. “Манчестер Сити” рўйхатда биринчи ўринда (янги ўйинчилар учун 218 миллион евро), иккинчи ўринга Саудия Арабистонининг “Ал Наср” клуби (77 миллион евро) жойлашган. Клубларнинг молиявий имкониятларидан келиб чиқсак, бунинг ҳеч қандай ажабланарли томони йўқ. Аммо,“Ренн”нинг кучли учликка кириши (74,65 миллион евро) кўпчиликни ҳайратда қолдирди.

 

“Ренн” кимларни сотиб олди?

 

Маълум бўлишича, “Ренн» Франциядаги бошқа жамоаларга қараганда қишки трансфер ойнасида кўпроқ пул сарфлаган. Клуб ўз футболчиларини 42 миллион еврога сотган. Энг қиммат янги трансфер ярим ҳимоячи Секо Фофана бўлди. 2023 йилнинг ёзида футболчи Францияни тарк этади (у “Ланс”да ўйнаган) ва Саудия Арабистони чемпионатига боради. У ерда Фофана “Ал-Наср” ва “Ал-Иттифоқ” клубларида ўйнади. Ҳозирги кунга келиб Лига 1га қайтди. Бунгача “Ланс”да икки ярим йил ўйнаган дарвозабон Брис Самба учун 14 миллион евро тўланди. Брис Франция терма жамоаси сафида бор-йўғи учта ўйин ўтказган. “Ланс”нинг собиқ сардори жамоага мослашишга қийналмоқда. У олтита ўйин ўтказиб, саккизта гол ўтказиб юборди. Аммо, аввалги икки ўйинда у дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

 

 

“Ренн» ҳимоя чизиғини Антони Руаулт билан мустаҳкамлади. 23 ёшли ҳимоячи ўтган ёзда Германия чемпионати вакилига айланганди. “Штутгарт” уни “Тулуза” дан 3 миллион еврога сотиб олган. “Ренн” ҳимоячи учун 13 миллион еврони аямади, бироқ Руо ҳали янги жамоасида дебют қилмади. Кёго Фурухаши “Ренн»нинг яна бир янги трансфери. Япониялик футболчи “Селтик”да тўрт ярим йил ўтказди (165 ўйинда 85 гол ва 19 голли узатма) ва жамоа билан уч карра Шотландия чемпионига айланди. “Ренн” Фурухаши учун 12 миллион евро тўлади.

 

Қанот ҳимоячиси Мусса Ал-Тамари 2023 йилнинг ёзида Францияга кўчиб ўтган. У дастлаб “Монпеле” билан шартнома имзолади ва энди “Ренн”га ўтди. Жорий мавсумда Иордания терма жамоасининг 27 ёшли футболчиси 16 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. У “Монпеле”га эркин агент сифатида келган. “Ренн” эса футболчи учун 8 миллион евро тўлаган. Бельгия ёшлар терма жамоасининг 22 ёшли вингери Казим Олаигбе 5,25 миллион евро эвазига харид қилинди. Аввалроқ, футболчи “Саутгемптон” ёшлар жамоасида ўйнаган. 2023 йилда у "Серкл Бругге"га ўтади ва у ерда жорий мавсумда 31 та ўйинда 8 та гол урди. Шунингдек, “Ренн” ҳимоячилар Исмоил Коне ва Лилиан Брасени ижарага олди.

 

“Ренн” бу мавсумда қандай ўйнамоқда?

 

Ўтган мавсум якунига кўра, жамоа Лига 1 турнир жадвалида бор-йўғи 10-ўринни эгаллади, бу “Ренн”нинг 5 йилдаги энг ёмон натижасидир. 2019/2020 йилги мавсумдан бери жамоа бир марта учинчи, икки марта тўртинчи ва бир марта олтинчи ўринни эгаллаган. Аммо, бу мавсумда клуб жуда ёмон кетмоқда. Жамоа аллақачон икки марта мураббий алмаштирди. Айни вақтда “Ренн” Лига 1да бор-йўғи 15-ўринни эгаллаб турибди.

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"