Спорт

Чемпионлар лигасининг камбекчилари

Қайси жамоа ўйинларда энг кўп ирода кўрсатган?

Чемпионлар лигасининг камбекчилари

 

"Реал"нинг яқинда Чемпионлар лигасида "Манчестер Сити" устидан ғалаба қозониши футбол мухлисларини яна бир бор ҳайратга солди. Жамоа дастлаб ҳисобда ортда бориб, якунда жуда муҳим ғалабани қўлга киритди. Хўш, шу вақтга қадар Чемпионлар лигасида қайси клуб энг кўп камбекларни амалга оширган?

 

5 - ўрин, "Бавария"

Мюнхенликлар Чемпионлар лигасида 302 та ўйинда 24 та камбекни амалга оширган. Охиргиси ўтган йили содир бўлганди. Жамоа 5 дақиқада "Шахтёр"дан кетма-кет гол ўтказиб юборади, бироқ кейинчалик қаторасига бешта тўп киритишга муваффақ бўлади.

 

4 - ўрин, "Манчестер Юнайтед"

 

"Қизил иблислар" "Бавария"га қараганда камроқ ўйин ўтказган, аммо кўпроқ камбекларни амалга оширган: 248 та ўйинда 25 та. Жамоанинг энг муҳим камбекларидан бири 2021 йилда содир бўлди. Ўшанда жамоа "Аталанта"га 2:0 ҳисобида ютқаза туриб, кетма-кет киритилган учта тўп ҳисобига ғалабани илиб кетади.

 

3 - ўрин, "Манчестер Сити"

 

Шаҳарликлар Европа чемпионлар лигасида 134 та ўйин ўтказиб, 26 та камбек қайд этган. Охирги марта инглиз клуби "Брюгге"га имкониятни бой бера туриб, ғалабани қўлга киритган.

 

2 - ўрин, "Барселона"

 

Каталонияликлар Чемпионлар лигасида 303 та ўйинда 30 та камбек қайд этган. Каталонияликлар охирги марта жорий Чемпионлар лигасида "Бенфика" устидан иродали ғалабага эришди. Жамоа 90+6 дақиқада урилган гол эвазига португал клубидан 5:4 ҳисобида устун келди.

 

1 - ўрин, "Реал Мадрид"

 

Мадрид клуби камбеклар қироли. Жамоа 326 та ўйиннинг 34 тасида камбек қилишган. Клуб охирги марта "Манчестер Сити"дан камбек ҳисобига ғалаба қозонди.

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"