Жаҳон

Шаҳрисабзда фуқаро ЙПХ машинасига зарар етказди

У машина ойналарини белкурак билан синдирган.

Шаҳрисабзда фуқаро ЙПХ машинасига зарар етказди

Ҳодиса Шаҳрисабз шаҳар “Бўстон” маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Шу ерда “Уймоот” маҳалласида яшовчи фуқаро ўз бошқарувидаги мототранспорт воситасини тўхтаб туриш тақиқланган жойда қолдирган. Шу сабаб Lacetti хизмати автомашинаси билан хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари мазкур фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. 

 

Аммо ҳайдовчи мототранспорт воситаси юкхонасида бўлган белкуракни қўлига олиб, Lacetti хизмат автомобилининг олд ва орқа ойналарини уриб синдириб, автомашинага моддий зарар етказган.

 

 

“Тўхташ тақиқланган жойда мототранспорт уловимни қўйгандим. Шунда йўл-патрул хизмати ходимлари келиб, ҳуқуқбузарлигим учун менга маъмурий баённома тузиб беришди. Мен ўша маъмурий баённомага бироз эътироз қилиб, ўзимни бошқара олмай, асабийлашиб, автомобилимдаги меҳнат қуролим билан йўл-патрул хизмати ходимининг автомашинасига бехосдан зарар етказиб қўйдим. Қилган ишимдан афсусдаман, пушаймонман. Бу ишни ҳеч кимга маслаҳат бермайман. Бу ҳолат қайта такрорланмаслигига сўз бераман”, - деди ҳайдовчи.

 

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар судга юборилган. Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судида қонунбузар ҳайдовчига 7 сутка қамоқ жазоси тайинланган.

 

custom img

ЖССТ Эбола сабаб 139 киши вафот этганини маълум қилди

Вирус билан касалланишнинг қарийб 600 та гумон қилинган ҳолати мавжудлигини билдирди.

custom img

Афғонистонда қизларнинг 12 ёшида турмушга чиқиши қонунийлаштирилди

Толибон вояга етмаганлар ўртасидаги никоҳни тан оладиган янги оилавий қонунни қабул қилди.

custom img

Қозоғистонда Марказий Осиёдаги илк учувчи такси синовдан ўтказилди

Намойиш этилган модель соатига 200 километргача тезликка эриша олади ва 200 километргача масофани босиб ўтишга қодир.

custom img

Путин Хитойга расмий ташриф билан борди

Ташриф давомида бир қатор соҳаларда ҳамкорликни қамраб оладиган қарийб 40 та ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.

custom img

Турклар Эрондан ҳам ёмонроқ аҳволга тушади — Исроил маданият вазири

Мики Зоҳар “Туркияга душман давлат сифатида муомала қилишни бошлаш лозим” деган мазмундаги фикрни ҳам илгари сурган.

custom img

Россия тарихчилари Қирғизистон дарсликларидан “мустамлакачилик” атамасини олиб ташлашни сўради

Қирғизистонлик тарихчилар эса тарихий жараёнларни инкор этмаслик зарурлигини билдирди.

custom img

Эрдоған Исроилнинг Ғазога ёрдам олиб кетаётган флотилияга ҳужумини қоралади

Исроил кучлари Ғазага йўл олган камида икки кемага қарата ўқ узган. Флотилиянинг 44 та кемасини тўхтатган.

custom img

Эбола эпидемияси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 131 нафарга етди

Дунё бўйлаб Эбола билан касалланишнинг 500 дан ортиқ гумон қилинган ҳолати қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"