Ўзбекистон

Кувайтда ўзбекистонлик ишчиларга эҳтиёж ортмоқда

Икки давлат ўртасидаги ишчи миграцияси бўйича ҳамкорлик кучайтирилади.

Кувайтда ўзбекистонлик ишчиларга эҳтиёж ортмоқда

 

Ўзбекистон делегацияси Кувайтга ташриф буюриб, ушбу мамлакатда ўзбекистонлик ишчиларни иш билан таъминлаш масаласида музокаралар олиб борди. Сафар Ўзбекистон Республикасининг Кувайтдаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти вакиллари иштирок этди.

 

Ташриф давомида делегация Кувайтнинг нуфузли компаниялари — Куваит Агрисултуре Сомпанй, Гулф Саре Траде, АлЖабер Гроуп Ҳолдинг, НБТС Гроуп, Ме Сареэр, Брунел Энергй Куваит, Диверситй Теч ҳамда Соуртярд бй Марриотт меҳмонхонаси раҳбарияти билан учрашди. Музокараларда Ўзбекистондан малакали ишчи кучини жалб қилиш, касбий ва тил ўқитиш марказларини ташкил этиш, танловлар ўтказиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Ўзбекистон томони келажакда Кувайт компаниялари томонидан бериладиган талабномалар асосида ушбу мамлакатда ишлаш истагида бўлган номзодларни тақдим этишга тайёрлигини билдирди. Музокаралар натижасида томонлар ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ўзаро англашув меморандумларини ишлаб чиқиш ва имзолашга келишиб олдилар.

custom img

Икки ойда 1 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик турист сифатида хорижга сафар қилган

Ўзбекистон фуқаролари учун қўшни давлатлар энг яхши саёҳат манзиллари бўлиб қолмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқароларини Наврўз байрами билан қутлади

Давлат раҳбари эртага нишонланадиган Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан маҳалла раислари ва фаолларини, барча юртдошларни табриклади.

custom img

Барчангизга тинчлик, хайр-у барака ва фаровон ҳаёт тилайман — Саида Мирзиёева

Президент администрацияси раҳбари ўзбекистонликларни Наврўз билан табриклади.

custom img

2026 йил учун энг бахтли мамлакатлар рейтинги эълон қилинди

Жаҳон бахт ҳисоботида Ўзбекистон 6,283 балл билан 53-ўринда қайд этилди.

custom img

Садир Жапаров ва Қамчибек Ташиев ҳайит намозини адо этди

Собиқ Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Ташиев нотўғри хатти-ҳаракатлари учун узр сўради.

custom img

Президент топшириғи ижроси: Юқори Тўполангда янги гидроэнергетик имкониятлар ўрганилмоқда

Ҳудудда 80 МВт қувватли Киштут ГЭСлар каскади лойиҳаси доирасида ишлар давом этмоқда.

custom img

Марказий Осиёнинг янги “Албатта бориб кўриш керак бўлган” маскани: Ислом цивилизацияси марказига ташриф нархи қанча?

Марказ кенг жамоатчилик учун очилди ва доимий равишда ташриф буюриш мумкин. Иш вақти ташриф буюрувчиларга қулай қилиб ҳар куни соат 09:00 дан 22:00 гача, дам олиш кунларисиз белгиланган.

custom img

АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор 39 триллион доллардан ошди

Бу ҳар бир америкалик ҳисобига ўртача 114 минг доллардан ортиқ қарз тўғри келмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"