Ўзбекистон

4 та вилоятда ноқонуний ер савдоси фош бўлди

Ҳозирда гумонланувчиларга нисбатан жиноий иш очилган.

4 та вилоятда ноқонуний ер савдоси фош бўлди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда турли вилоятларда ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

 

Навоий вилоятида тадбиркор 1 гектар ер майдонини ўзига тегишли деб кўрсатиб, уни 2 миллиард сўмга сотмоқчи бўлган. У 1 миллиард сўм олган вақтида қўлга олинди. Андижон вилоятида эса ака-ука давлат захирасидаги 2 гектар ерни 300 минг АҚШ долларига сотишга уринган, улардан бири 50 минг доллар олганида ушланди.

 

Фарғонада фермер хўжалиги раҳбари 50 сотих ер майдонини 55 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, 45 минг долларни олганида қўлга тушди. Тошкент вилоятида эса давлат захирасидаги 16 сотих ерни 352 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фуқаро ва унинг шериги олдиндан 30 минг доллар олган вақтида ушланиб, ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

 

Барча гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

custom img

Бутунжаҳон тозалик куни: Ўзбекистонда плоггинг акцияси ўтказилади

Акция 19 сентябрь куни барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

custom img

202 давлат, 2 мингдан ортиқ шахматчи: Самарқанд бугун шахмат оламини қарши олди

Ташкилотчилар Олимпиадани шахмат тарихидаги энг йирик мусобақа сифатида қайд этмоқда.

custom img

Вертолётлар орқали назорат: 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари йўқ қилинди

Тадбир давомида Андижон, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида марихуана сақлаш ҳамда каннабис етиштириш билан боғлиқ бир нечта ҳолат аниқланди.

custom img

Тошкент автобусларида рекорд: бир кунда 1,5 млн йўловчи

Тошкентда 170 та автобус йўналиши мавжуд.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Корея Республикасига давлат ташрифи якунланди

Аэропортда Президент ва рафиқасини Корея Республикаси ички ишлар ва хавфсизлик вазири Юн Хо Чжун ҳамда бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

custom img

Бухородаги рейдда 211 та жаримаси бор машина топилди

Ҳайдовчининг 137 млн сўмлик маъмурий жаримаси бўлган.

custom img

“Маданий мероснинг миллати бўлмайди”: Агентлик Алишер Қодировнинг баёнотига жавоб берди

Маданий мерос агентлиги Бобур кўчасидаги объектнинг тарихий қийматини таъкидлаб, уни сақлаш масаласида қонун ва экспертизага таянилишини билдирди.

custom img

Андижонда 900 хил дори воситалари йўқ қилинди

Маълум бўлишича, улар белгиланган талабларга жавоб бермайди ва истеъмолга яроқсиз ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"