Ўзбекистон

Сурхондарёда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ҳозирда педагог ишдан бўшатилган.

Сурхондарёда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда ўқитувчи дарс жараёнида ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 23 январь куни Шўрчи туманидаги 4-мактабда содир бўлган. 8-синф ўқувчиларига тарих дарси давомида ўқувчи Б.Б. дарс жараёнига халақит бергани учун ўқитувчи Х.Д. унга танбеҳ берган.

 

Маълумот ўрнида, ўқувчи Б.Б. илгари судланган бўлиб, ЖКнинг 169-моддаси (ўғирлик) бўйича жавобгарликка тортилган ва ҳозирда туман ИИБнинг профилактик назоратида туради.

 

“Юқоридаги ҳолат бўйича мактаб маъмурияти томонидан ўқувчининг ота-онаси билан профилактик суҳбат олиб борилиб, боланинг тарбиясига жиддий эътибор қаратиш, келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўйилмаслиги юзасидан тушунтириш берилди”,- дейилади хабарда.

 

Мактаб директорининг маълум қилишича, тарих фани ўқитувчиси Х.Д. ўз хоҳишига биноан ишдан бўшатилган.

custom img

Ўзбекистон дипломи Европага йўл очадими?

Ўзбекистонда олий таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш кўлами кенгайтирилади.

custom img

Ўзбекистон ва БМТ Туризм: 2027 йил халқаро очилиш маросими Тошкентда ўтказилади

Ўзбекистон ва БМТ барқарор туризмни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кучайтиради.

custom img

Бухородаги нефть омборида ёнғин: 3 фуқаро жароҳатланди

Ёнғин оқибатида омбордаги битта ёқилғи резервуари ёниб, зарарланган.

custom img

Ҳарбий хизмат олдидан тиббий текширув: наркотик истеъмоли махсус тест орқали аниқланади

Ижобий натижа қайд этилган ёки намуна топширишдан бош тортганлар ҳарбий-тиббий кўрикка қўйилмайди.

custom img

Хоразмда 15 ёшли йигит “Жигули”да ЙПХ ходимлари билан “қувлашмачоқ ўйнади”

ЙПХ ходимларининг тўхташ ишораларига бўйсунмасдан ҳаракатини давом эттирган ҳайдовчи тўхтатилиб, унинг отасига маъмурий баённома расмийлаштирилди.

custom img

Дам олиш кунлари мажбурий иш: бўлим бошлиғи ходимларни мажбуран ишга жалб қилди

Ҳолат юзасидан мансабдорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима солинган.

custom img

Дарсдаги тортишув: ўқувчи қизни синфдошининг онаси калтаклади

Дарс вақтида икки қиз ўртасида тортишув юзага келган. Можаро ортидан бирининг онаси иккинчи қизни дарсдан чақиртириб, унинг бўйнини тирнагани ва жисмоний куч ишлатган.

custom img

Дала шийпонидаги 17 ўрам: Ургутда 60 грамм шубҳали модда топилди

Текширув вақтида уй-рўзғор буюмлари орасига яширилган шубҳали ашёлар аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"