Жаҳон

Бразилияда иқлим саммити учун ўрмонлар кесилмоқда

Бу эса экологларнинг кескин норозилигига сабаб бўлди.

Бразилияда иқлим саммити учун ўрмонлар кесилмоқда

Бразилия шу йилнинг ноябрь ойида COP30 иқлим саммитига мезбонлик қилади. Аммо тадбирга тайёргарлик кўриш жараёнида расмийлар Амазон ўрмонларининг муҳофазаланган ҳудудларини кесиб ташлаш билан шуғулланмоқда. Белем шаҳрига йўл қуриш учун минглаб дарахтлар йўқ қилинмоқда, бу эса экологларнинг кескин норозилигига сабаб бўлди.

 

Маҳаллий аҳоли ва табиат ҳимоячилари ҳукуматни танқид қилмоқда. Улар йўл қурилиши кейинчалик янада кўпроқ ўрмонларнинг кесилишига олиб келиши ва бу Амазон экотизимига жиддий зарар етказишини айтишмоқда. Йўл яқинида яшовчи баъзи одамлар ўз даромад манбаларидан маҳрум бўлишгани ва ҳеч қандай товон пули олмаганликларини билдиришмоқда.

 

Бразилия ҳукумати эса янги йўл бўйлаб дарахтлар экилиши ва ҳайвонлар учун махсус ўтиш жойлари ташкил этилишини ваъда бермоқда. Президент Лула да Силва саммит Амазон ўрмонларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланишини таъкидлаган. Шунга қарамай, атроф-муҳит ҳимоячилари иқлим муҳокамаси учун ўрмонларни йўқ қилиш нотўғри қарор эканлигини эслатмоқда.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

Келишув доирасида Украина 500 дона Patriot PAC-3 ракетасини олади.