Спорт

Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери 3 баробар қимматлашди

Бу унинг Англия Премер-лигасидаги ўйинлари билан боғлиқ.

Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери 3 баробар қимматлашди

Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер қиймати сўнгги янгиланишга кўра 3 баробар ошиб, 35 миллион еврога етди. У аввалроқ 12 миллион евро билан баҳоланган эди.

 

“Манчестер Сити” футболчисининг ушбу ўсиши унинг Англия Премер-лигасидаги ўйинлари ва февраль ойининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилгани билан боғлиқ.

 

Ҳусанов қишда Англияга йўл олганидан сўнг, 8 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. У ҳимоячи сифатида ўзининг ишончли ўйинлари билан жамоага катта фойда келтирмоқда. Унинг трансфер қиймати Ўзбекистон терма жамоаси тарихида энг юқори баҳоланган футболчи сифатида рекорд ўрнатди.

 

Бунгача бу кўрсаткич Элдор Шомуродовга тегишли эди. У 2021 йилда “Женоа”дан “Рома”га 14 миллион еврога кўчиб ўтган эди. Ҳозирги кунда Ҳусанов нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёдаги энг қиммат футболчи ҳисобланади. 20 март куни у Ўзбекистон терма жамоаси сафида Қирғизистон билан, 25 мартда эса Эронга қарши майдонга тушади.

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этди

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк ғалабасини қўлга киритди.

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

Сергей Чигодаев шогирдлари ўйин якунига оз қолганда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб бир очкодан маҳрум бўлди.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Учрашувда Шерзод Эсанов дубль муаллифига айланди.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.