Ўзбекистон

Адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди

Улар тезкор тадбир давомида пора олиб қўлга тушишган.

Адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси томонидан прокуратура ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Бўстон туманида фаолият юритувчи адвокатлик бюросининг адвокат стажёри ҳамда 1984 йилда туғилган шахс ўзаро келишган ҳолда, ўзганинг номида бўлган 34 сотих нотурар ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига турар жой сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 34 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Бошқа ҳолатда эса Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Бектемир туман прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 184 ва 189-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича 4 нафар фуқарони жавобгарликка тортмаслик ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига 25 минг АҚШ доллари талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Олмазор туманида ўтказилган тезкор тадбирда, ушбу пул маблағини адвокатнинг кўрсатмасига асосан, унинг 1987 йилда туғилган, муқаддам судланган таниши олган вақтида ушланди.

 

Бухоро вилоятида кузатилган ҳолатда эса Пешку туманида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати 2024 йилда жиноят ишлари бўйича мазкур туман суди томонидан судланган фуқарога оид ишни кассация инстанциясида кўрилиши жараёнида унга нисбатан оқлов ҳукми чиқариш масаласини суд тизимидаги танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

 

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик бюросининг муқаддам судланган ишчиси Шайхонтоҳур туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг Тергов бўлими иш юритувида бўлган, Жиноят Кодексининг 131-моддаси билан пойтахтдаги Спа-салонлардан бирининг бошқарувчисига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини танишлари орқали тергов жараёнида тугатишга кўмаклашиш эвазига ўзининг 1993 йилда туғилган таниши орқали 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

 

Терговга қадар текширув давомида, адвокатлик бюроси ишчиси ушбу масалани ўзи ишлаётган адвокатлик бюроси адвокати орқали ҳал қилиб беришни режалаштирганлиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва бюро адвокати ҳам мазкур пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Шунингдек, адвокатлик бюроси ишчиси Спа-салон бошқарувчисидан муқаддам 4500 АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлди.

 

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Суд ишларига аралашув: мансабдорлар 5 йилгача қамалиши мумкин

Ўзбекистонда суд ишларига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

custom img

Қамчиқ довонидаги кутилмаган саргузашт: йўлини йўқотган 17 кишига ёрдам берилди

Фуқаролар яшаш манзилларига соғ-саломат етказилган.

custom img

Ўзбекистон Президенти Кореядаги ватандошлар билан мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев юртдошлар билан суҳбатлашиб, уларнинг фаолияти, ўқиши ва келажак режалари билан қизиқди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Сеулга келди

Ўзбекистон Президентини Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ку Юн Чхол ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

custom img

Президент топшириғи билан подполковник Дилноза Реджабовага полковник унвони берилди

У ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизматида етакчи мутахассис лавозимида фаолият юритади.

custom img

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида ҳам иштирок этади.

custom img

Ўзбекистон ТИВ Саудия Арабистонига ҳужумдан хавотир билдирди

Вазирлик тинч аҳоли, фуқаролик ва энергетика инфратузилмаси объектларига қарши куч ишлатилишини ҳамда Яқин Шарқ давлатлари хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатларни кескин қоралади.

custom img

Ноқонуний диний таълим ва гиёҳвандлик: собиқ имом-хатиб 3,5 йилга қамалди

Собиқ имом-хатиб 5 нафар вояга етмаганга ноқонуний диний таълим бергани ва гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилгани учун 3 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"