Жаҳон

Россиядаги ноқонуний украиналиклар учун талаблар белгиланди

2025 йил 10 сентябргача мақомини қонунийлаштириш шарт.

Россиядаги ноқонуний украиналиклар учун талаблар белгиланди

 

Россия президенти Владимир Путин Россия ҳудудида ноқонуний яшаётган Украина фуқаролари 2025 йил 10 сентябрга қадар ҳуқуқий мақомини тартибга солиши ёки мамлакатни тарк этиши шартлиги ҳақидаги фармонни имзолади.

 

Хабарларга кўра, фармон Россия Федерациясининг миграция сиёсатини такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган ва расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган.

 

Ҳужжатга кўра, Россияда яшаш учун расмий асосга эга бўлмаган украиналиклар белгиланган муддатгача мамлакатни ўз ихтиёри билан тарк этиши ёки яшаш мақомини қонунийлаштириши лозим.

 

Шунингдек, Ички ишлар вазирлигига 2025 йил 10 сентябрга қадар ҳужжат топширган украиналикларга бармоқ излари, суратга олиш ва тиббий текширувдан ўтиш жараёнида миграция қоидаларини бузганлик учун жазо қўлламаслик бўйича кўрсатма берилди.

 

Бундан ташқари, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур муддат ичида Украина фуқароларининг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.

 

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил февраль ойидан буён Россияда ноқонуний мигрантларни депортация қилиш тартиби жорий этилган. Уларга 30 апрелгача мамлакатда қолиш ҳуқуқини қонунийлаштириш ёки Россияни тарк этиш мажбурияти юклатилган.

custom img

Тожикистон ҳижоб ва узун соқол тақиқлангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Айрим ОАВларда тарқалган ҳижоб ва соқол бўйича маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди.

custom img

Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Муссон ёмғирлари юзлаб биноларга зарар етказиб, 200 дан ортиқ иншоотнинг бутунлай вайрон бўлишига сабаб бўлди.

custom img

АҚШ ва Саудия Арабистони Ироқдаги объектга зарба берди

Вашингтон операция АҚШ ва Саудия Арабистони манфаатларига таҳдид солаётган нишонларга қарши ўтказилганини, воқеалар Эрон ракеталари билан боғлиқ эмаслигини билдирди.

custom img

Инфантино Жаҳон чемпионати улушларини хусусий инвесторларга сотмоқчи

Ташаббус UEFАнинг кескин танқидига сабаб бўлди.

custom img

Япониядаги зилзила қурбонлари сони 13 нафарга етди

Зилзила оқибатларини бартараф этиш ва қидирув-қутқарув ишларига 4,6 мингга яқин ҳарбий хизматчиси жалб этилган.

custom img

Трамп Нетаняхуни одатдагидан совуқроқ кутиб олди

АҚШ президенти ва Исроил бош вазири ўртасидаги таранглик бир неча ҳафтадан буён давом этмоқда.

custom img

Россияда Ўзбекистон фуқароси террорчилар билан алоқани яширгани учун ҳибсга олинди

Эркак халқаро қидирувдаги террорчилик ташкилоти аъзоси билан олти ой давомида мунтазам мулоқот қилган.

custom img

Японияда 7,1 магнитудали зилзила оқибатида савдо марказида портлаш бўлди

Табиий офат оқибатида электр таъминоти узилди, йўллар ва бинолар шикастланди, савдо марказида юз берган портлашдан кейин 20–30 нафар ишчи бедарак йўқолди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"