Жаҳон

Ар-Риёд музокараларида Қора денгизда кемалар ҳаракати хавфсизлиги муҳокама қилинди

Россияга бериладиган кафолатлар фақат АҚШ буйруқлари орқали шаклланади.

Ар-Риёд музокараларида Қора денгизда кемалар ҳаракати хавфсизлиги муҳокама қилинди

 

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ар-Риёдда бўлиб ўтган музокараларда Қора денгиздаги кемалар ҳаракати хавфсизлиги асосий мавзулардан бири бўлганини таъкидлади. Шунингдек, у бир қатор муҳим баёнотлар берди:

 

  • Россия Қора денгиз дон ташаббусини барча томонлар учун мақбул шаклда қайта тиклаш тарафдори.
  • Москва Африка, Глобал Жануб ва Шарқ давлатларининг озиқ-овқат хавфсизлиги борасидаги ҳолатидан хавотирда, чунки улар “Ғарбнинг ўйинлари”дан зарар кўрмоқда.
  • Россия делегацияси АҚШ вакиллари билан учрашувда Қора денгиз бўйича янги ташаббусда “тушунарсиз жиҳатлар” бўлмаслиги кераклигини таъкидлади.
  • Россияга Украина томонидан бериладиган ҳар қандай кафолат фақат АҚШнинг Зеленскийга берган буйруқлари натижасида юзага келиши мумкин.
  • Европа Иттифоқининг Украинага тинчликпарвар кучларни юбориш режалари уларнинг сиёсий муваффақиятсизлигини кўрсатмоқда.
  • Евроиттифоқнинг Украина бўйича ёндашуви Трамп маъмурияти позициясига бутунлай зид келади.
  • Байден катта хатога йўл қўйди, у Москвани эшитишни истамай, Киевнинг НАТОга аъзо бўлиш талабини қўллаб-қувватлади ва Россия учун таҳдид яратди.
  • Киев муҳим энергия таъминот марказларидан бири бўлган Суджа газ тақсимлаш станциясига зарба берди, сўнгра бу ишда Россияни айблади.
  • АҚШ Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича сигналларини қабул қилди ва фақат Вашингтон Киевнинг ҳужум ҳамда террор ҳаракатларини тўхтатиш борасида натижага эришиши мумкинлигини тушунди.
  • Россияни тийиб туриш ва мағлуб этиш истаги Напалеон ва Гитлерда ҳам бўлган, аммо биз бундай босимларга олдин ҳам бардош берганмиз.
custom img

Исроил бир ҳафта ичида Ғарбий Соҳилда 100 дан ортиқ фаластинликни ҳибсга олди

Ҳибсга олинганлар орасида болалар, журналистлар ва яқинда маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилинган собиқ маҳбус ҳам бор.

custom img

Жазоир БАА билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир бунга БААнинг провокацион ҳаракатлари сабаб бўлганини билдирди.

custom img

Эрон билан можаро 2029 йилгача чўзилиши мумкин — WSJ

Mожаро 2029 йил январида АҚШнинг навбатдаги президенти лавозимига киришганидан кейин ҳам давом этиши мумкин.

custom img

Трамп ҳар бир катта ёшли америкаликка 5 минг доллардан беришни ваъда қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Республикачилар партияси ноябрь ойидаги оралиқ сайловлардан сўнг Конгресс устидан назоратни сақлаб қолса, ҳар бир вояга етган АҚШ фуқаросига 5 минг доллардан дивиденд тўлашни ваъда қилди.

custom img

Трамп уч нафар яқин ёрдамчисига 45 минг доллардан Рождество совғаси берган

Ҳуқуқшунос бундай тўловлар федерал қонунчиликка зид бўлиши мумкинлигини айтди.

custom img

Apple iPhone 18 Pro ва 18 Pro Мах'ни тақдим этди

Янги моделларга 12 сентябрдан олдиндан буюртма бериш мумкин. Қурилмалар 18 сентябрдан сотувга чиқарилади.

custom img

Суриянинг Идлиб вилоятида қурол омбори портлади: 14 киши ҳалок бўлди

Расмийлар ҳодисага нима сабаб бўлганини ҳозирча маълум қилмади.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик фонида Brent нефти нархи 100 долларга яқинлашди

Нефть нархининг ошишига АҚШ ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршиликнинг кучайиши сабаб бўлмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"