Жаҳон

Путин Украинада вақтинчалик ташқи бошқарув жорий этмоқчи

Россия президенти Украина сайловлар ўтказмаса, ҳукумат қонунийлиги йўқлигини таъкидлади.

Путин Украинада вақтинчалик ташқи бошқарув жорий этмоқчи

 

Россия президенти Владимир Путин Украинада вақтинчалик халқаро бошқарувни жорий этиш таклифини илгари сурди. Унинг сўзларига кўра, БМТ шафелигида ташкил этиладиган бошқарув сайловлар ўтказиш ва халқ ишончига сазовор бўладиган янги ҳукуматни шакллантиришга ёрдам беради.

 

Путин бу фикрини Мурманск шаҳрига ташрифи чоғида, «Архангелск» атом сувости кемаси экипажи билан учрашувда илгари сурди. Унга кўра, АҚШ, Европа давлатлари ва Россия иштирокидаги вақтинчалик бошқарув тизими Украинадаги сиёсий беқарорлик муаммосига ечим бўлиши мумкин. Агар бундай тизим амалиётга жорий этилса, Москва тинчлик шартномаси бўйича музокаралар олиб боришга тайёр.

 

Путиннинг таъкидлашича, бу фақат муҳокама қилиниши мумкин бўлган вариантлардан бири. У БМТ амалиётида шундай тажрибалар борлигини эслатиб, Шарқий Тимор, Косово ва собиқ Югославиянинг айрим ҳудудлари вақтинча халқаро бошқарув остида бўлганини мисол қилиб келтирди. Шу билан бирга, Россия президенти бошқа ечимларни ҳам муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди.

 

Путин Украина ҳокимиятининг қонунийлиги масаласига алоҳида тўхталди. Унинг фикрига кўра, 2024 йилда президентлик сайловлари ўтказилмагани сабабли, амалдаги ҳукуматнинг қонунийлиги шубҳа остида қолмоқда. Унга кўра, Владимир Зеленскийнинг президентлик муддати май ойида якунланган, шунинг учун у ва у томонидан тайинланган барча расмийлар энди қонуний ваколатга эга эмас.

 

Украина ҳукумати эса сайловлар ўтказилмаслигини ҳарбий ҳолат билан изоҳламоқда. Украина Марказий сайлов комиссияси раҳбари Олег Диденко сайловлар фақат уруш тугаганидан кейин ўтказилиши мумкинлигини билдирган. Февраль ойида эса Зеленский тинчлик келишуви ёки НАТОга қўшилиш учун истеъфога чиқиш эҳтимолини ҳам тилга олган эди.

 

Путин фақат дипломатик йўлларни эмас, балки ҳарбий операция давомида эришилаётган натижаларни ҳам таъкидлаб ўтди. Унинг фикрига кўра, Россия армияси фронт чизиғида стратегик ютуқларга эришмоқда. У "Мен яқинда биз уларга ёмғир ёғдирамиз, деб айтгандим, лекин биз уларни тугатамиз деб ўйлаш учун асос бор", дея ўз фикрини якунлади.

custom img

Эрон Трампнинг музлатилган активлар ҳақидаги баёнотини кескин қоралади

Теҳрон бундай қадам давлатлар суверенитети ҳамда халқаро молия тизимига жиддий путур етказиши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

АҚШ Испания терма жамоасидан 16 миллион доллар солиқ талаб қилди

Расмийлар терма жамоанинг ЖЧ–2026 ғолиблиги учун олган мукофот пулининг 30 фоизини солиқ сифатида ундиришни режалаштирмоқда.

custom img

Венесуэладаги зилзила зарари 20 миллиард долларга яқинлашди

Тезкор тикланиш чоралари кўрилмаса, мамлакатни қайта тиклаш 10 йилдан ортиқ вақт олиши мумкин

custom img

Франция ва Испаниядаги йирик ўрмон ёнғинлари сабаб 87 минг киши эвакуация қилинди

Айрим аҳоли олов қуршовидан қайиқ орқали қутқарилган. Табиий офат сабаб ўнлаб ўт ўчирувчилар ҳам жароҳат олди.

custom img

Остонада илк ҳаво таксиси синовдан ўтказилди

Мамлакат 2028 йилгача вертипортлар тармоғини барпо этиш ва ҳаво таксиларини транспорт тизимига интеграция қилишни режалаштирмоқда.

custom img

Саудия Арабистони ядровий битимга эга бўлиши учун Иброҳим келишувига қўшилиши шарт — Трамп

АҚШ раҳбари валиаҳд шаҳзодага фуқаролик ядро дастурини қўлга киритиш учун ўз шартларини қўйди.

custom img

“Росатом”даги молиявий қийинчиликлар сабабли Ўзбекистон ва Қозоғистондаги АЭС қурилиши ортга сурилиши мумкин

Компаниянинг молиявий муаммолари Марказий Осиёнинг ядровий энергия соҳасидаги режаларини хавф остида қолдирмоқда.

custom img

“Испания адолатли ғалаба қозонди” - АFА президенти

У мухлисларни натижани қабул қилишга ва жамоани қўллаб-қувватлашда давом этишга чақирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"