Жаҳон

Россия янги ҳужумларга тайёргарлик кўрмоқда

Зеленский Украинани қўллаб-қувватлашга чақирди.

Россия янги ҳужумларга тайёргарлик кўрмоқда

Украина президенти Парижда бўлиб ўтган саммитида Россиянинг Украинага қарши янги ҳужумларга тайёргарлик кўраётгани ҳақида маълум қилди.

 

“Россия Суми, Харков ва Запорожье йўналишларида янги ҳужумларга тайёргарлик кўрмоқда”, – деди Зеленский Украина разведка маълумотларига таяниб.

 

Унга кўра, Москва музокараларни чўзиб, АҚШни бесамар ва мазмунсиз муҳокамаларга жалб этишга ҳаракат қилмоқда. Зеленский буни Россиянинг вақтдан ютиш ва янада катта ҳудудларни босиб олиш мақсади борлиги билан изоҳлади.

 

Украина раҳбари саммитда европа етакчиларини қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга чақирди.

 

“Бизга ҳамма бирдек рози бўладиган ва дарҳол амалга оширишни бошлайдиган аниқ бир режа керак. Бу режа сизлар билан аввал муҳокама қилинган ва сизлар учун амалга ошириш мумкин бўлган вариантлар асосида ишлаб чиқилиши керак”, – деди Зеленский.

 

Унинг фикрича, Европанинг Украинани қўллаб-қувватлови аниқ ва тизимли бўлиши лозим.

custom img

Эпштейн иши бўйича жабрланувчилар АҚШ Адлия вазирлиги ва Google’ни судга берди

Улар ҳукуматни шахсий маълумотларни ошкор қилиш орқали жабрланувчиларнинг хавфсизлигига зарар етказганликда айбламоқда.

custom img

Покистон Афғонистондаги ҳарбий операцияларини қайта бошлади

Исломобод ҳарбий амалиётлар белгиланган мақсадларга эришилгунга қадар давом этишини маълум қилди.

custom img

АҚШга борган Россия депутатларига Трамп тасвири туширилган пайпоқлар совға қилинди

Ташриф АҚШ Конгресси аъзоси Анна Паулина Лунанинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.

custom img

Қуруқликдаги эҳтимолий ҳарбий амалиёт учун Эрон бир миллион аскарини сафарбар қилди — Меhr

Эронлик ёшлар томонидан ҳарбий тузилмалар сафига қўшилиш учун берилаётган аризалар сони кескин ошган.

custom img

Путин тадбиркорларни урушни ихтиёрий молиялаштиришга чақирди — The Bell

Украинага қарши урушга маблағ ажратиш ташаббуси “Роснефт” раҳбари Игор Сечин томонидан илгари сурилгани айтилмоқда.

custom img

АҚШ банкнотларида Доналд Трампнинг имзоси туширилади

Бу Америка тарихида амалдаги президентнинг имзоси миллий валютада пайдо бўладиган илк ҳолат ҳисобланади.

custom img

Хитой Тайван бўғози яқинидаги базаларига дронлар жойлаштирди

Дронлар Тайванга ҳужумнинг дастлабки босқичида ҳаво мудофаасини заифлаштириш учун ишлатилиши мумкин.

custom img

Доналд Трамп Эрон энергетика объектларига зарба беришни яна 10 кунга тўхтатди

Трамп бу қарор Эроннинг илтимосига кўра қабул қилинганини билдирди. Эрон эса АҚШга зарбаларни тўхтатиш юзасидан сўров юбормаганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"