Ўзбекистон

Самарқандда бир нечта олийгоҳ ва лицей талабаларига қисқа таътил берилади

"Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" саммити сабабли Самарқандда айрим ОТМлар вақтинча ёпилади.

Самарқандда бир нечта олийгоҳ ва лицей талабаларига қисқа таътил берилади

 

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити муносабати билан 1-5 апрель кунлари айрим олий таълим муассасалари, техникум ва академик лицейлар ўқув жараёнини вақтинча тўхтатади. Ушбу таътил ёзги таътил ҳисобидан қисқа муддатли танаффус сифатида белгиланган.

 

Қисқа муддатли таътил қуйидаги таълим муассасаларига тааллуқли:

  • Самарқанд давлат университети
  • Самарқанд давлат чет тиллар институти
  • Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
  • “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети
  • Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали
  • Самарқанд давлат тиббиёт университети
  • Ўзбекистон-Финландия педагогика институти
  • Самарқанд давлат тиббиёт университети академик лицейи
  • Самарқанд давлат университети академик лицейи
  • Абу Али ибн Сино номидаги Сийўб жамоат саломатлиги техникуми

 

Ўқув машғулотлари 7 апрель, душанба куни қайта бошланади. Қолдирилган дарслар ёзги таътилнинг илк кунлари ҳисобидан тўлдирилади.

custom img

Фаррух Зокиров “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

“Ялла” ансамбли раҳбари Ўзбекистон маданиятини ривожлантиришдаги хизматлари ҳамда таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан тақдирланди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президентини “Дўстлик” ордени билан тақдирлади

Шунингдек, Ўзбекистон Президентига мамлакатда таэквондони ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Бутунжаҳон таэквондо федерациясининг олий мукофоти — “Шон-шараф ордени” топширилди.

custom img

Тошкентдаги мусиқа ва санъат мактабига Фаррух Зокиров номи берилади

Мактабда “Ялла” номидаги болалар ансамбли ташкил этилади.

custom img

“Қаҳрамонимизсан, шуни билгин”: Мирзиёев Синдаровни тарихий ғалаба билан табриклади

Президент ёш гроссмейстерга бўлажак ўйинларда  янада улкан омад, куч-ғайрат ва янги зафарлар тилади.

custom img

Ўзбек санъати оғир жудоликка учради

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Доно Бобоханова 80 ёшда вафот этди.

custom img

Тошкентда метро поезди эшиклари очиқ ҳолда ҳаракатланди

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

custom img

Тошкент вилоятида синтетик гиёҳванд модда сақлаган банк ходимлари ушланди

Шунингдек, Россиядан келтирилган синтетик наркотик моддалар тарқалишининг олди олинди.

custom img

Президент Маданият ва санъат ходимлари куни билан соҳа ходимларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев эл-юртга сидқидилдан хизмат қилиб келаётган санъат усталари ва ёш ижрочиларга, барча соҳа ходимларига фидокорона меҳнати учун самимий миннатдорлик билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"