Жаҳон

Россияда Instagram ва Facebook рекламаларига расмий тақиқ қўйилди

Путин Мета платформаларида рекламани тақиқловчи қонунни имзолади.

Россияда Instagram ва Facebook рекламаларига расмий тақиқ қўйилди

 

Россия президенти Владимир Путин фаолияти номақбул деб топилган ташкилотларга тегишли веб-сайтлар ва ахборот ресурсларида реклама жойлаштиришни тақиқловчи қонунни имзолади.

Қонун айниқса Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқларида реклама беришни тақиқлайди. Ушбу платформаларга эгалик қилувчи Мета компанияси Россияда “экстремистик ташкилот” деб эълон қилинган.

Юридик мутахассисларнинг фикрича, қонун бузилган тақдирда жарима нафақат реклама берувчиларга, балки уни жойлаштирганларга ҳам қўлланилади.

BBC билан суҳбатлашган экспертлар блогерларнинг йўқотишларини 2 миллиард рубль (23 миллион доллардан ортиқ) деб баҳоламоқда. Тақиқ йирик савдо тармоқлари ва маркетинг компанияларининг даромадларига ҳам салбий таъсир қилиши мумкинлиги айтилмоқда.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

custom img

АҚШ Эрон нефтини назорат қилиши мумкин — Трамп

Трамп Эрон нефти устидан назорат масаласида Венесуэла сценарийси такрорланиши мумкинлигини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"