Жаҳон

Россия Украинага ракета ҳужуми уюштирди

Ҳужум оқибатида 21 киши ҳалок бўлган.

Россия Украинага ракета ҳужуми уюштирди

 

13 апрель эрталаб Россия томонидан Украинанинг Суми шаҳрига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, 83 нафари эса турли даражадаги тан жароҳатларини олди. Бу ҳақда Украина ички ишлар вазири Игор Клименко маълум қилди.

 

Зарбалар оқибатида ўнлаб бинолар вайрон бўлган, маҳаллий тармоқларда ёнаётган машиналар ва транспорт воситаларининг видеолари тарқалди.

 

Украина президенти Владимир Зеленский бу ҳужумни "оддий одамларнинг тинч ҳаётига қилинган зарба" дея баҳолаб, ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

 

"Бу ҳужум якшанба куни — одамлар дам оладиган, черковларга борадиган пайтда рўй берди", — деди у.

 

Зеленский, шунингдек, АҚШ, Европа ва бошқа давлатларни Россиянинг бу ҳаракатларига кескин ва қатъий жавоб қайтаришга чақирди. Унинг таъкидлашича, Россияга қарши реал босим бўлмас экан, уруш тугамайди.

custom img

Агар хавфсиз бўлишни истасангиз, минтақамизни тарк этинг — Аббос Ароқчи

Эрон ТИВ АҚШ қўшинларини Яқин Шарқни тарк этишга чақирди.

custom img

Қозоғистонда мансабдор шахс сохта “тозалаш” сурати сабаб ишдан бўшатилди

Амалдор сунъий интеллект ёрдамида таҳрирланган суратларни ҳақиқий ободонлаштириш ишлари натижаси сифатида тақдим этган.

custom img

Эронда 20 минг киши сувсиз қолди

АҚШ ҳужумлари сабаб мамлакатда иккита йирик сув омбори вайрон бўлган.

custom img

Украина дронлар билан Россия тарих музейига зарба берди

Ҳозирча қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

custom img

Афғонистондаги намойишда 2 аёл ҳалок бўлди

Исломий кийиниш қоидаларини бузганликда айбланган аёлларнинг ҳибсга олинишига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди.

custom img

Покистон Афғонистонга қарши янги ҳужумларни бошлади

Ҳаво зарбалари оқибатида 13 киши, жумладан 11 бола ҳалок бўлгани билдирилди.

custom img

Биз Эронга қарши ёлғиз қолишимиз мумкин — Нетаняху

Исроил Бош вазири Эрон билан эҳтимолий урушда АҚШ ёрдами бўлмаслиги мумкинлигини тан олди.

custom img

Қирғизистонда террорчилик ҳужумларини режалаштирган 31 киши қўлга олинди

Операция давомида қурол-яроғ, экстремистик адабиётлар ва нақд пул мусодара қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"