Жаҳон

Blue Origin тарихий парвозни амалга оширди

Аёллардан иборат илк экипаж фазони забт этди.

Blue Origin тарихий парвозни амалга оширди

 

Blue Origin компаниясининг НС-31 миссияси доирасида коинотга бутунлай аёллардан иборат илк сайёҳлик экипажи парвоз қилиб, муваффақиятли тарзда Ерга қайтди. Бу New Shepard ракетасининг 31-парвози бўлиб, компания тарихидаги муҳим бурилиш сифатида қайд этилмоқда.

 

Жонли эфирда намойиш этилган ушбу суборбитал сафар тахминан 10-12 дақиқа давом этди. Парвоз давомида иштирокчилар бир неча дақиқа вазнсизлик ҳолатини ҳис қилиб, коинотдан Ер шарини томоша қилиш имконига эга бўлишди.

 

Ушбу тарихий миссияда эстрада юлдузи Кети Перри, машҳур журналист ва телебошловчи Гейл Кинг, Amazon асосчиси Жефф Безоснинг келини ва журналист Лорен Санчес, НАСА собиқ муҳандиси Аиша Боу, биоастронавтика бўйича мутахассис Аманда Нгуен, ҳамда кино продюсери Кериан Флинн иштирок этди.

 

Blue Origin ушбу миссияни 1963 йилда Валентина Терешкова амалга оширган илк аёл космик парвозидан сўнг энг муҳим аёллар парвози деб атади. Миссия шунингдек, қайта ишлатиладиган ракета ва капсула технологияларининг яна бир муваффақиятли намунасидир.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"