Сиёсат

Ғарб давлатлари Исроилга кескин огоҳлантириш берди

Мавжуд қамал Ғазода очарчиликка сабаб бўлмоқда.

Ғарб давлатлари Исроилга кескин огоҳлантириш берди

Буюк Британия, Франция ва Канада Исроилнинг Ғазо секторида олиб бораётган ҳарбий ҳаракатлари ва инсонпарварлик ёрдамининг етказилишига қўйилган чекловлар боис жиддий чоралар кўриш билан таҳдид қилди. “Биз доимо Исроилнинг ўз фуқароларини терроризмга қарши ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаб келганмиз, бироқ ҳозирги ҳолат номутаносибликка айланиб бормоқда”, дейилади уч давлатнинг қўшма баёнотида.

 

Ушбу баёнот Исроил армиясининг 16 май куни бошлаган “Гидеон аравалари” номли янги ҳарбий операцияси ва Бош вазир Бинямин Нетаняхунинг Ғазо секторини тўлиқ назоратга олиш режаси ортидан эълон қилинди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ҳаракатлар Ғазодаги очарчилик хавфини янада кучайтирмоқда. Ғарб мамлакатлари Исроил ҳукуматининг инсонпарварлик ёрдамини рад этишини халқаро гуманитар ҳуқуқ бузилиши сифатида баҳоламоқда.

 

Буюк Британия ҳукумати зарур ҳолатларда мақсадли санкцияларни ҳам ўз ичига олган чораларни қўллашга тайёрлигини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, Исроил 2024 йилнинг март ойидан бошлаб Ғазо секторига дори-дармон, озиқ-овқат ва ёқилғи олиб кирилишини чеклаб келмоқда. Бунгача эса Исроил фақат инсонпарварлик ёрдамини ўтказишга рози бўлган, АҚШ, Қатар ва Миср воситачилигидаги тинчлик саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирган эди.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Президент Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ғарб давлатлари Исроилга кескин огоҳлантириш берди | Zamon.uz