Жаҳон

Бугун Ердан учта потенциал хавфли астероид учиб ўтади

Бу ҳақида NASA хабар берган.

Бугун Ердан учта потенциал хавфли астероид учиб ўтади

Бугун, 28 май куни, Ер яқинидан потенциал хавфли деб таснифланган учта астероид учиб ўтиши кутилмоқда. АҚШ Миллий Аэронавтика ва Космик Маъмурияти (NASA) хабарига кўра, бу космик жисмлар сайёрамизга таҳдид солмайди.

 

Маълумотларга кўра, Қуёш тизимидан яқинлашаётган объектлар қуйидагилар:

 

2025 КВт – диаметри 29,7 метр

 

2025 ЖР – диаметри 79,5 метр

 

2025 КУ1 – диаметри 20,2 метр

 

NASA ушбу астероидларни уларнинг ҳажми ва Ерга нисбатан яқинлиги сабабли “потенциал хавфли” деб таснифлайди. Бироқ, улар бизнинг сайёрамизга тўқнашиш хавфини туғдирмайди.

 

Шунингдек, 26–27 май кунлари 2025 КТ1 (12,8 м) ва 2025 ЖП (25,3 м) астероидлари ҳам Ер яқинидан учиб ўтган.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай астероидларнинг аксарияти атмосферага кирган заҳоти ёниб кетади ва реал хавф туғдирмайди.

 

NASA ҳар йили Ер яқинидаги 3 000 дан ортиқ янги астероидларни аниқлайди. Ушбу объектлар тахминан 4,6 миллиард йил аввал Қуёш тизими шаклланган даврда ҳосил бўлган астероид камарининг бир қисми ҳисобланади.

 

NASA прогнозларига кўра, Ерни яқин 100 йил ичида хавфли астероид билан тўқнашиш хавфи кутмаяпти.

custom img

Россияда аёллар ҳам ҳарбий хизматга чақирилмоқда — ОАВ

Улардан айримлари қонунга зид равишда ҳарбий йиғинларга чақирилган. Экспертлар эса буни электрон тизимдаги носозлик билан изоҳламоқда.

custom img

Россия Киевга беш соат давом этган йирик ракета ҳужумини уюштирди

Украина пойтахтига қарийб 40 та "Искандер-М" баллистик ва "Сиркон" гипертовушли ракеталари учирилган.

custom img

Ҳиндистон ва Покистон чегарасида икки соатлик отишма юз берди

Ҳиндистон ҳарбийлари чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган "террорчилар"ни тўхтатишга уринган.

custom img

АҚШда ака-ука Тейтлар Буюк Британия сўрови билан ҳибсга олинди

Эндрю ва Тристан Тейт зўрлаш, одам савдоси ва бошқа оғир жиноятларда айбланмоқда. Уларнинг апрель ойида Ўзбекистонга келгани ҳам танқид остида қолганди.

custom img

Ливан Президенти Трамп билан Исроил бўйича музокаралар учун АҚШга йўл олди

Томонлар ўт очишни тўхтатиш, Исроил қўшинларини Ливан жанубидан олиб чиқиш ва минтақадаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади.

custom img

Белгия босиб олинган Фаластин ерларида ишлаб чиқарилган Исроил маҳсулотларини импорт қилишни тақиқлади

Испания, Нидерландия, Словения ва Ирландия ҳам шундай чекловлар жорий этган эди.

custom img

Норвегияда сўнгги 100 йилдаги энг йирик ёнғин юз берди

Ҳодиса сабаб юзлаб аҳоли эвакуация қилинди.

custom img

Украина Россиядаги Wildberries омборларига зарба берди, саккиз киши ҳалок бўлди

Зеленскийга кўра, зарба берилган омборларда дронлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи қисмлар сақланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"