Жаҳон

Европанинг икки давлати Россия газини тақиқлашдан воз кечди

Франция ва Бельгия Россия газини тақиқлашдан аввал чуқур таҳлил талаб қилмоқда.

Европанинг икки давлати Россия газини тақиқлашдан воз кечди

 

Европа Иттифоқининг Россиядан суюқ табиий газ (ЛНГ) импортини тақиқлаш режасига Бельгия ва Франция эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда. Иккала давлат ҳам ушбу санкцияни қўллаб-қувватлашдан бош тортди.

 

Маълум қилинишича, Брюссел Москва гази импортини тўлиқ тақиқлаш бўйича режа ишлаб чиқмоқда, бироқ бу ташаббус Европадаги Россия ЛНГсининг энг йирик икки харидори — Бельгиялар ва Францияларнинг қаршилигига учрамоқда.

 

Франция расмийлари ушбу чорани кўриб чиқишдан олдин тақиқнинг иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатлари бўйича аниқ ва асосли маълумотларни талаб қилмоқда. Париж айни дамда Россия гази ўрнини босувчи муқобил энергия манбаларини топиш бўйича стратегия ишлаб чиқмоқда.

 

Бельгия ҳукумати эса санкциялар натижасида юзага келиши мумкин бўлган муҳим оқибатлар юзасидан махсус ҳисобот тайёрлаш ниятида. Шундан сўнггина улар якуний қарорга келишини билдирди.

custom img

Россия янги қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказди

“Сармат” ракеталари  "Воевода" ракетасини алмаштириш учун мўлжалланган ва бир нечта мустақил йўналувчи жанговар каллаклар билан жиҳозланган.

custom img

Таиланд сайёҳларга визасиз бўлиш муддатини 30 кунгача қисқартирмоқчи

Ҳукумат ташаббуси мигрантлар билан боғлиқ шикоятлар фонида илгари сурилаётгани айтилмоқда. Таиланд ўзбекистонликлар энг кўп саёҳат қиладиган 10 та давлатдан биридир.

custom img

Ермак иши сабаб Украина Европа Иттифоқига кира олмаслиги мумкин — Politico

ЕИ мамлакат коррупцияга қарши кураш ва давлат бошқаруви соҳасидаги талабларни бажариши кераклигини билдирган.

custom img

Ермакда 4 та дипломатик паспорт ва яшириниш учун маблағ бор — прокуратура

Украина Президенти офиси собиқ раҳбарининг тергов ва суддан яшириниб қолиш хавфи мавжудлиги маълум қилинди.

custom img

Доналд Трамп ва Си Цзиньпин Пекинда учрашади

Икки мамлакат етакчилари Пекиндаги саммитда савдо, Тайван, Эрон уруши ҳамда технологик рақобат масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

custom img

Саудия Арабистони ҳам Эронга яширин зарбалар берган

Саудия томонидан амалга оширилган ҳужумлар март ойининг охирларида содир бўлган. Зарбалардан аввал Эрон огоҳлантирилган.

custom img

Қирғизистондa Қамчибек Ташиев иши судга оширилди

Қирғизистон Бош прокуратураси Ташиевга нисбатан тайёрланган айблов хулосасини тасдиқлаган ва ишни судга юборган.

custom img

Мамлакатлар ҳантавирусга қарши тайёр туриши керак — ЖССТ

Ҳозирда 9 та тасдиқланган инфекция ҳолати қайд этилган, 3 киши вафот этган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"