Сиёсат

АҚШ Эрон ядровий объектларига зарба берди

Трамп дипломатик ечим йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, ҳарбий чора кўришга қарор қилган.

АҚШ Эрон ядровий объектларига зарба берди

АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон ҳудудидаги учта ядровий иншоотга қирувчи самолётлар томонидан зарба берилганини маълум қилди. Бу ҳақда у “Truth Social” платформасида ёзган.

 

Трампнинг айтишича, ҳужум Фордо, Натанз ва Исфахон ядровий объектларига қаратилган. “Бомба юки асосий объект бўлган Фордога ташланди. Ҳозир барча самолётлар Эрон ҳаво ҳудудидан ташқарида ва эсон-омон уйларига қайтмоқда”, — деди у.

 

CNN маълумотига кўра, зарбаларда АҚШ ҳаво кучлари GBU-57A/B бункер-қотил бомбасидан фойдаланган. У деярли 2,5 тонна портловчи модда билан жиҳозланган ва 60 метргача чуқурликдаги нишонларни йўқ қилишга қодир.

 

Трампнинг умид қилишича, бу зарба Теҳронни музокараларга қайтишга мажбур этади. CNN манбаларига кўра, у дипломатик ечим йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, ҳарбий чора кўришга қарор қилган. Ҳозирча янги ҳужумлар режалаштирилмаган.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

АҚШ Эрон ядровий объектларига зарба берди | Zamon.uz