Ким Чен Ин Россия учун улкан ҳарбий завод қурдирмоқда
КХДР Россия армияси учун янги ҳарбий ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин мамлакат тарихидаги энг йирик ҳарбий заводни қуришга буйруқ бергани айтилмоқда. Бу ҳақда Невсвеэк нашри Планет Лабс томонидан олинган сунъий йўлдош суратларига таяниб хабар берди.
Янги объект аввалдан мавжуд бўлган ҳарбий корхона яқинида жойлашган, аммо ўлчами жиҳатидан анча йирик ҳисобланади. Бино Россия армияси эҳтиёжлари учун қурол-яроғ ва ракеталар ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиши мумкин.
Фредерик Спор (Фридрих Науманн Фонди, Корея бюроси) “BILD” нашрига берган изоҳида қуйидагиларни таъкидлади: “Россияга қурол етказиш Шимолий Корея учун катта иқтисодий фойда келтиради. Украинадаги уруш фонида Россия айнан Шимолий Кореядан баллистик ракеталар, жумладан КН-23 қисқа масофали ракеталарини олаяпти”.
Шимолий Корея 2024 йилда ўқ-дори ишлаб чиқариши максимал даражада олиб борилган, Россияга миллионлаб снарядлар ва ўнлаб турдаги ракеталар юборилган, ушбу ҳаракатлар Жанубий Корея мудофаа вазирлиги томонидан аниқланган.
Бу ҳолат халқаро санкциялар фонида Шимолий Кореянинг Россияга қурол билан ёрдам бераётганини яна бир бор тасдиқламоқда.







