Жаҳон

Эроннинг ядровий дастури бутунлай йўқ қилинмади — ОАВ

Дональд Трамп эса ОАВни “ёлғончилар” дея атаб, Эрон ядровий иншоотлари бутундай йўқ бўлиб кетганини айтишдан чарчамаяпти.

Эроннинг ядровий дастури бутунлай йўқ қилинмади — ОАВ

АҚШ разведкаси Эроннинг ядровий дастури бутунлай йўқ қилинганини тасдиқламади. Оқ уй бундан ғазабланди

 

Пентагон разведка бошқармаси АҚШ зарбалари Эроннинг ядровий дастурини бутунлай йўқ қилмаганини, фақат уни бир неча ойга орқага сурганини маълум қилди. Бу ҳақида CNN ва Тhe New York Times манбалари хабар бермоқда.

 

"Бойитилган уран захиралари олдиндан Фордо, Натанз ва Исфаҳон объектларидан бошқа жойларга кўчирилган бўлиши мумкин, шунингдек, центрифугалар зарар кўрмаган", дея Пентагон ҳисоботидан иқтибос келтиради ОАВ.

 

CNN асосий зарар ер усти иншоотларига етказилганини таъкидлади. Бундан ташқари, NYT'нинг ёзишича, Эроннинг уранни бойитиш бўйича кичик яширин объектлари ҳам зарар кўрмаган.

 

Bloomberg агентлиги Исфаҳон объектидаги учта реакторга зарар етмаганини хабар қилди. Агентликнинг МАГАТЭдаги (Халқаро атом энергияси агентлиги) манбаларига кўра, АҚШ бу реакторларга атайлаб ҳужум қилмаган бўлиши мумкин.

 

Оқ уй ушбу хабарларга кескин муносабат билдирди. Президент Доналд Трамп оммавий ахборот воситаларини "муваффақиятсизлар" ва "ёлғончилар" деб атаб, улар бомба ташлаган учувчилардан узр сўраши кераклигини айтди.

Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт матбуотнинг шубҳаларини "президентни камситиш ва жасур учувчиларни обрўсизлантиришга уриниш" деб атади.

 

"30 минг фут оғ ирликдаги ўн тўртта бомба аниқлик билан ташланса, бу нишон тўлиқ йўқ қилинишини ҳамма билади", — деди Ливитт.

 

Доналд Трамп чоршанба куни АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига берган зарбалари "бутунлай йўқ бўлиб кетган" деган даъвосини такрорлади.

 

Трамп айни дамда Нидерландияда НАТО саммитида бўлиб, у ерда бир неча соатдан кейин матбуот анжумани ўтказиши кутилмоқда.

 

Теҳрон эса Исроил ва АҚШнинг ядровий иншоотларини нишонга олиши ортидан ядровий қуролларни тарқатмаслик ҳақидаги асосий шартномадан чиқиш билан таҳдид қилмоқда.

custom img

Россия поездга зарба берди: Европанинг юқори мартабали амалдорлари ҳудуд яқинида бўлган

Борис Жонсон, Германия канцлери маслаҳатчиси Гюнтер Зауттер ва Швециянинг собиқ бош вазири Карл Билдт Украинадан қайтаётган бўлган.

custom img

Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландия мустақиллик бўйича референдум ўтказмоқчи — The Telegraph

Ҳукумат раҳбарлари Буюк Британиядан мустақиллик масаласини муҳокама қилиш учун Кардиффда йиғилади.

custom img

Индонезияда йўловчи кемаси ағдарилди: 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолди

Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 107 киши қутқарилган.

custom img

Ҳормуз бўғозини очиш учун 7 та шарт: Эрон АҚШдан жавоб кутмоқда

Ушбу шартлар Эроннинг юқори мартабали вакиллари томонидан маъқулланган.

custom img

Филиппиндаги паром ёнғини: қурбонлар сони 76 нафарга етди

Паромдан яна 41 кишининг жасади топилди, 13 киши эса бедарак йўқолган.

custom img

Саудия Арабистонига ҳужум: муҳим нефть қувури ёпилди

Ушбу қувур Ҳормуз бўғозидаги нефть экспорти билан боғлиқ узилишлар шароитида муҳим муқобил йўналиш ҳисобланади.

custom img

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

custom img

“Қарор қабул қилишимиз керак”: Зеленский Путинга Маямида учрашишни таклиф қилди

Украина Президенти учрашувда айтиладиган гаплардан кўра, музокараларнинг натижаси муҳимлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"