Сиёсат

АҚШ-Эрон ўртасидаги яширин музокаралар

Трамп 30 миллиард долларлик янги ядро дастурини таклиф қилмоқда.

АҚШ-Эрон ўртасидаги яширин музокаралар

Вашингтонда Эрон билан ядро музокараларини қайта тиклаш бўйича яширин дипломатик ҳаракатлар давом этмоқда. CNN манбаларига кўра, АҚШ Эроннинг уранни бойитишдан воз кечиши эвазига, унга 20–30 миллиард долларлик фуқаролик ядро энергияси дастурини таклиф қилмоқда. Бу маблағлар тўғридан-тўғри АҚШдан эмас, балки араб иттифоқчилари томонидан берилиши кутилмоқда.

 

Музокаралар давомида, АҚШ Эроннинг хорижий банклардаги 6 миллиард долларлик музлатилган активларини очиб бериш, айрим санкцияларни бекор қилиш ва янги ядро иншоотлари қурилишини молиялаштиришни ҳам кўриб чиқмоқда. АҚШ махсус элчиси Стив Виткоф бошчилигида Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувда ушбу таклифлар муҳокама қилинган.

 

Трамп маъмурияти Эронга фақат тинчлик мақсадидаги ядро дастурига рухсат беришни хоҳлаяпти, аммо бу дастурда уран бойитиш қатъиян тақиқланган бўлади. Президент Трамп бу борада аниқ келишувга эришиш кераклигини очиқ айтмаган бўлсада, масалага жиддий эътибор қаратилмоқда.

 

Қатарнинг воситачилигида олиб борилаётган суҳбатлар фонида, АҚШ яқин кунларда Эронга музокаралар бўйича таклифлар ҳужжатини тақдим этиши мумкин. Аммо Эрон ҳукумати расмий тарзда келгуси учрашув ҳақида маълумотга эга эмаслигини билдирди. Шунга қарамай, АҚШ томонидан "тўлиқ ядро қуролсизланиш" шарти асосий тамойил бўлиб қолмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Никол Пашинян билан телефон орқали гаплашди

Президент Бош вазир билан суҳбатда Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги Тинчлик шартномасини тез фурсатда имзолаш борасидаги саъй-ҳаракатларни юксак баҳолади.

custom img

Шавкат Мирзиёев “ROX Group” компанияси асосчисини қабул қилди

Учрашувда амалдаги ва янги лойиҳаларни “йўл харитаси” асосида жадаллаштиришга келишилди.

custom img

Марказий Осиё давлатлари президентлари Сеулда учрашади

16 сентябрь куни Сеулда Жанубий Корея ва Марказий Осиёнинг беш давлати раҳбарлари иштирокида илк саммит ўтказилади.

custom img

Ўзбекистон ва Сербия Президентлари қўшма бизнес форумида иштирок этдилар

Тадбирда икки мамлакатнинг 200 нафардан зиёд расмий ва ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.

custom img

Ўзбекистон ва Сербия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатлар алмашилди.

custom img

Белградда Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ва Сербия 2026–2028 йилларга мўлжалланган саноатда шерикликни ривожлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини қабул қилди.

custom img

Сербияда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Маросимдан сўнг икки давлат раҳбарлари олий даражадаги музокараларни бошлади.

custom img

Ўзбекистон Президенти шарафига Сербияда расмий қабул маросими бўлиб ўтди

Ташриф шарафига “Кула Белград” биноси Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"