Жаҳон

Эрон расмийси Трамп ва Нетаньяхуни ўлдиришга чақирди

Эрон расмийси АҚШ ва Исроил раҳбарларига нисбатан қаттиқ таҳдид билдирди.

Эрон расмийси Трамп ва Нетаньяхуни ўлдиришга чақирди

Эрон олий раҳнамоси Алий Хоманаий идораси матбуот котиби, уламо Алиризо Панаҳийён АҚШ президенти Доналд Трамп ва Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг баёнотларига нисбатан кескин фикр билдирди. Бу ҳақда “Азад Ирон” Телеграм-каналига таянадиган Oxu.Az нашри хабар бермоқда.

 

Унинг таъкидлашича, агар бирор шахс Эрон олий раҳбарига таҳдид қилса, у ўлим жазосига ҳукм қилиниши керак. Панаҳийён Доналд Трамп ва Биньямин Нетаньяхуни “олий раҳбарга таҳдид қилган” деб ҳисоблаб, уларни ўлдириш кераклигини айтди.

 

“Бу фатвога кўра, дунёнинг қайси нуқтасида бўлмасин, ҳар бир мусулмон уларни излаб, жазолаши керак”, — дея қўшимча қилди у.

 

Мазкур баёнот халқаро ҳамжамиятда кескин норозиликларга сабаб бўлиши мумкин. Расмий халқаро ташкилотлар ва ҳукуматлар бу борадаги муносабатини эълон қилиши кутилмоқда.

Flydubai рейсидаги ҳодиса ортида Эрон турган бўлиши мумкин — Трамп

Flydubai рейсидаги ҳодиса ортида Эрон турган бўлиши мумкин — Трамп

Бироқ АҚШ вице-президенти ҳозирча буни тасдиқловчи маълумот йўқлигини билдирган.

Дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги 73,3 ёшга етди — ЖССТ

Дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги 73,3 ёшга етди — ЖССТ

Деменция, депрессив бузилишлар ва бошқа юқумли бўлмаган касалликлар билан боғлиқ кўрсаткичлар ошган.

“Учинчиси йўқ”: Алиев АҚШ ва Хитойни дунёнинг икки суперкучи деб атади

“Учинчиси йўқ”: Алиев АҚШ ва Хитойни дунёнинг икки суперкучи деб атади

Унинг таъкидлашича, Боку ҳар икки давлат билан стратегик шериклик алоқаларини ўрнатган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Эрон расмийси Трамп ва Нетаньяхуни ўлдиришга чақирди | Zamon.uz