Жаҳон

Макроннинг рафиқасини "эркак" дегани учун қамалган журналист судда ютиб чиқди

Журналист тарқатган видеода Брижит аслида Жан-Мишел исмли эркак эканини таъкидлаган. Видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, жамоатчиликда катта шов-шувга сабаб бўлган. Мавзу халқаро ОАВда ҳам кенг ёритилган.

Макроннинг рафиқасини "эркак" дегани учун қамалган журналист судда ютиб чиқди

Францияда президент Эммануэл Макроннинг рафиқаси Брижит Макрон “аслида эркак бўлиб туғилган” деган даъво билан судга тортилган журналист Наташа Рей Париж апелляция суди томонидан оқланди. Бу ҳақда Ле Медиа нашри хабар берди.

 

Наташа Рейнинг адвокати Франсуа Данглеаннинг сўзларига кўра, суд қарори журналист фойдасига чиқди. Рей эндиликда Брижит ва унинг асл фамилияси бўлган Жан-Мишел Троне устидан янги суд жараёни бошлашни режалаштирмоқда. У ўзига нисбатан илгари қўйилган айбловларни “фирибгарлик асосида қурилган” дея баҳоламоқда.

 

Журналистнинг даъвоси илк бор 2021 йил декабрида ЁуТубеъда тарқатилган видеода пайдо бўлганди. Рей видеода Брижит аслида Жан-Мишел исмли эркак эканини таъкидлаган. Мазкур видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, жамоатчиликда катта шов-шувга сабаб бўлган.

 

Президент Макрон бу масалага илк бор 2024 йил март ойида муносабат билдирган ва бу каби сохта маълумотлар унинг сиёсий фаолиятидаги энг оғир ҳолатлардан бири эканини таъкидлаган эди.

 

Шу йил сентябрида Париж суди Наташа Рей ва яна бир аёлни туҳматда айбдор деб топиб, уларга 13,5 минг евро миқдорида жарима солган эди. Бироқ апелляция суди бу қарорни бекор қилди.

 

Бу мавзу халқаро ОАВда ҳам кенг ёритилган. Жумладан, америкалик журналист Кендис Оуэнс ҳам Брижит Макроннинг эркак жинсида туғилгани ҳақидаги «далилларни» эълон қилишга ваъда берган.

 

Журналистлар таъкидича, Макрон ўзининг ўқитувчиси Брижит билан муносабатга киришганида 15 ёшда, Брижит эса 39 ёшда бўлган. Аммо Брижитнинг ёшликдаги ҳаёти ва таълими ҳақида аниқ маълумотлар йўқлиги алоҳида таъкидланмоқда.

 

Шу тариқа, бу даъволар атрофидаги суд жараёнлари Францияда сўз эркинлиги, шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва ижтимоий тармоқлардаги ёлғон маълумотлар муаммоси борасида муҳим муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

custom img

Венгрия Украинанинг мусодара қилинган пул ва олтинларини қайтаради

5 март куни Венгрияда ушлаб қолинган икки инкассатор автомобилида 40 миллион доллар, 35 миллион евро ҳамда 9 килограмм олтин бўлган.

custom img

Нью-Йорк суди Жеффри Эпштейннинг сўнгги хатини эълон қилди

Ушбу ёзув Эпштейннинг собиқ камерадоши, қотилликда айбланган собиқ полициячи томонидан топилган.

custom img

Россия хорижий давлатлар дипломатларини Киевни тарк этишга чақирди

Москва Украина 9 май кунидаги тадбирларига ҳужум қилган тақдирда Киевга кенг кўламли жавоб зарбалари берилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

custom img

Россияда 10 ойдан кам ишлаган мигрантларнинг яшаш рухсатномаси бекор қилиниши мумкин

Мигрантларнинг даромади яшаш минимумидан паст бўлса, рухсатнома узайтирилмайди.

custom img

АҚШ 48 соат ичида Эроннинг келишув бўйича жавобини кутмоқда

Музокаралар ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери энг яқин босқичга етди.

custom img

Шимолий Корея конституциясидан Жанубий Корея билан бирлашиш ҳақидаги нормалар олиб ташланди

Конституцияга ўзгартиришлар киритиб, ҳужжатда Жанубий Корея “душман давлат” сифатида қайд этилди.

custom img

Жанубий Корея собиқ биринчи хонимига ҳукм ўқиган судья ўлик ҳолда топилди

У мамлакат собиқ биринчи хонимининг қамоқ жазосини 4 йилга узайтирганди.

custom img

Сурияда ўзбекистонлик жангарилар қўлга олинди — Reuters

2025 йилда мамлакатда тахминан 1500 нафар ўзбекистонлик жангари борлиги, уларнинг айримлари оилалари билан бирга яшаётгани маълум бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"