Жаҳон

Франция маданият вазири коррупцияда айбланиб судга тортилди

У Европа парламенти аъзоси бўлган пайтида 900 минг евро пора олишда гумон қилинмоқда.

Франция маданият вазири коррупцияда айбланиб судга тортилди

Франция маданият вазири ва Париж мери лавозимига номзод Рашида Дати коррупция ва лавозим ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб судга тортилади. Бу ҳақда АФП агентлиги хабар берди.

 

Париж судьялари Дати ва Ренаулт-Ниссан концернининг собиқ раҳбари Карлос Гонга қарши жиноят иши қўзғатишга қарор қилди. Айбловга кўра, Дати 2009–2011 йилларда Европа парламенти аъзоси бўлганида, компанияга лоббичилик қилгани учун 900 минг евро олган.

 

Ушбу маблағ 2010–2012 йилларда Нидерландиядаги шўба корхонадан “ҳуқуқий хизматлар” учун тўланган бўлсада, терговчилар у ҳеч қандай ҳақиқий иш бажармаган деб ҳисобламоқда. Шу даврда Дати Европарламентда фаолият юритган.

 

Карлос Гон ҳам судга тортилиши кутилмоқда. У Японияда ҳибсдан қочиб, ҳозирда Ливанда яшамоқда. Ҳар иккала шахс ҳам айбловларни рад этмоқда.

 

Дастлабки суд мажлиси 29 сентябрга белгиланган. Дати ҳукуматдаги фаолиятини давом эттиришини маълум қилган. Ҳукумат манбаси суд жараёни ҳали ҳукм эмаслигини, шунинг учун у ўз вазифасини бажаришда давом этишини билдирган.

custom img

Афғонистондаги сув тошқинларида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида ўнлаб одамлар жароҳатланган, яна кўплаб фуқаролар бедарак йўқолган.

custom img

Францияда рекорд даражадаги жазирама оқибатида 5 764 киши вафот этди

Мутахассислар бундай кўрсаткич 2003 йилдан буён кузатилган энг оғир иссиқ тўлқинларидан бири эканини қайд этди.

custom img

Перуда ёнғин оқибатида бир оиланинг 10 аъзоси ҳалок бўлди

Марҳумларнинг яқинлари фожиадан бир ой аввал оилага товламачилик таҳдидлари бўлганини билдириб, ёнғин қасддан уюштирилган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

custom img

Эрон ҳали АҚШ билан келишувга тайёр эмас — Трамп

АҚШ президенти Эрон ҳар сафар музокаралар вақтида шартларни ўзгартиришга уринаётганини билдириб, бу жараён тез орада якунланишига ишонч билдирди.

custom img

Эпштейнга қизлар топишда гумонланган шахс Францияда ўлик ҳолда топилди

Эълон қилинган ёзишмаларда Сиад Эпштейнга турли мамлакатлардан топилган қизларнинг ёши, суратлари ва бошқа маълумотларини жўнатиб келгани қайд этилган.

custom img

Ҳиндистондаги туннель қулаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Туннелнинг қулашига метан газининг портлаши сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

custom img

Европадаги жазирама дон бозорига 2 миллиард евродан ортиқ зарар етказди

Июнь ойида Европада кузатилган аномал иссиқ оқибатида қарийб 9 миллион тонна дон ҳосили йўқотилди.

custom img

Трамп шаҳзодага нимани ваъда қилган?

Дунёда янги ядро пойгаси бошланаётган кўринади. CNN қўлига тушган махфий ҳужжатлар ва Оқ уйдаги инсайдлар глобал хавфсизликни остин-устун қилиб юборадиган келишув фош бўлганини кўрсатмоқда. Доналд Трамп маъмурияти Саудия Арабистонига уранни мамлакат ичида бойитишга дастлабки розиликни берган. Энг даҳшатлиси — бу келишув халқаро хавфсизлик назоратларисиз амалга оширилиши мумкин! Музокаралар аллақачон якунланган, бироқ ҳужжат ҳалигача Оқ уй столида имзо кутиб ётибди. Нега? Келинг, парда ортидаги ўйинларни таҳлил қиламиз.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"