Жаҳон

Хитой 2027 йилгача “сунъий қуёш”ни ишга туширмоқчи

Агар лойиҳа амалга ошса, бу энергетика соҳасида жаҳон миқёсида катта ўзгаришларга олиб келиши мумкин.

Хитой 2027 йилгача “сунъий қуёш”ни ишга туширмоқчи

Хитой олимлари ядро синтези асосида ишлайдиган ва “сунъий қуёш” номи билан танилган энергия лойиҳасини 2027 йилгача ишга туширишни мақсад қилмоқда. Ушбу лойиҳа — Burning Plasma Experimental Superconducting Tokamak (BEST) — мамлакатнинг узоқ йиллардан бери олиб борилаётган ядро синтези бўйича тадқиқотларининг кейинги босқичи ҳисобланади.

 

Маълум қилинишича, лойиҳа орқали Қуёшнинг ички қатламларда амалга ошадиган табиий энергия жараёнини ер шароитида такрорлаш кўзда тутилган. Бу жараён, назарий жиҳатдан, чексиз ва тоза энергия олиш имконини беради. 2025 йилда Хитойнинг Хэфэй шаҳридаги Experimental Advanced Superconducting Tokamak (EAST) қурилмаси 1000 секунддан ортиқ вақт давомида плазмани юқори ҳароратда барқарор ушлаб туришга эришган. Мутахассислар буни муҳим илмий ютуқ сифатида баҳолаган.

 

Шунга қарамай, экспертлар ядро синтезини амалий энергия манбаига айлантириш ҳали эрта эканини қайд этмоқда. Чунки ҳозирча бу технология ўзидан сарфланганидан кўпроқ энергия ишлаб чиқаришни таъминлай оладиган даражага етмаган. Жараённинг барқарорлиги, материалларнинг чидамлилиги ва амалий саноат қўлланмасига мослаштириш каби муаммолар ҳамон долзарблигича қолмоқда.

 

Агар Хитой 2027 йилга мўлжалланган режани муваффақиятли амалга ошира олса, бу энергетика соҳасида жаҳон миқёсида катта ўзгаришларга олиб келиши мумкин.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

custom img

Токиода тайфун хавфи: 524 та рейс бекор қилинди

Дужуан тайфуни сабаб Токиода авиақатновлардан ташқари поезд ва паром қатновлари ҳам чекланмоқда.

custom img

“Бу учрашув кўп нарсани ўзгартириши мумкин” — Зеленский

Украина президенти Доналд Трамп билан Нью-Йоркда учрашади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"