Ўзбекистон

Ўзбекистонда дорихоналарда спирт ўрнига лосьон таклиф қилинмоқда

“Сирли мижоз” тадбирида 20 дан ортиқ дорихона текширилди ва дорихоналарнинг қарийб 25 фоизида спирт ўрнига лосьон таклиф қилингани аниқланди.

Ўзбекистонда дорихоналарда спирт ўрнига лосьон таклиф қилинмоқда

 

Фуқаролардан айрим дорихоналар фаолиятига оид шикоятлар келиб тушгани муносабати билан Рақобат қўмитаси томонидан “Сирли мижоз” тадбири ўтказилди. Мурожаатларда дорихоналарда тиббий спирт сўралганда, ходимлар томонидан унинг ўрнига лосьон таклиф этилаётгани қайд этилган. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Ўрганишлар доирасида 20 дан ортиқ дорихона қамраб олинди. Натижада, уларнинг тахминан 25 фоизида харидор спирт сўраганида лосьон берилган ҳолатлар аниқланган.

 

Маълум қилинишича, дори воситаларини ишлаб чиқаришда GDP сертификатлари жорий этилиб, сифат назорати кучайтирилган даврда айрим ишлаб чиқарувчилар спирт учун лицензия олмаган ҳолда, унинг ўрнига лосьон ишлаб чиқаришга ўтган. Бунда истеъмолчиларга етарли ва аниқ ахборот берилмагани уларни чалғитиш ҳолатларига сабаб бўлган.

 

70 фоизлик тиббий спирт соғлиқни сақлаш амалиётида, жумладан:

  • инъекция олдидан терини дезинфекция қилишда;
  • тиббий асбоб-ускуналарни стерилизация қилишда;
  • жароҳатларни даволашда;
  • жарроҳлик амалиётларида кенг қўлланилади.

 

Лосьон эса таркибида спирт миқдори паст бўлган косметик маҳсулот бўлиб, асосан терини тозалаш, ортиқча ёғланишни камайтириш ва косметика қолдиқларини кетказиш учун мўлжалланган.

 

Мутахассислар таъкидлашича, тиббий спирт ўрнига лосьон қўлланиши кутилган самара бермаслиги, айрим ҳолатларда эса истеъмолчилар соғлиғига зарар етказиши мумкин.

 

Мазкур ҳолатлар истеъмолчиларга нотўғри ахборот тақдим этилиши сифатида баҳоланиб, Рақобат қўмитаси томонидан дорихоналарга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўриш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига тегишли хат юборилган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.