Сиёсат

Трамп Ўзбекистонни Ғазо бўйича Тинчлик кенгашига таъсисчи аъзо сифатида таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Ғазо бўйича халқаро тинчлик ташаббусида иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Трамп Ўзбекистонни Ғазо бўйича Тинчлик кенгашига таъсисчи аъзо сифатида таклиф қилди

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига АҚШ Президенти Доналд Трампдан Яқин Шарқда тинчликни мустаҳкамлаш ва мавжуд можароларни ҳал этишга қаратилган халқаро ташаббусда иштирок этиш бўйича расмий таклиф келиб тушди.

 

Мактубда қайд этилишича, мазкур ташаббус 2025 йил 29 сентябрь куни эълон қилинган бўлиб, у жаҳоннинг қатор етакчи давлатлари томонидан қўллаб-қувватланган. Ташаббус БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 2803-сонли резолюцияси билан маъқулланган Ғазо секторидаги можарони тугатиш бўйича комплекс режа асосида ишлаб чиқилган.

 

Ушбу ташаббус доирасида узоқ муддатли тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр бўлган давлатларни бирлаштирувчи янги халқаро тузилма — Тинчлик кенгашини ташкил этиш назарда тутилган.

 

Америка томони Ўзбекистон Республикасига мазкур Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилиш таклифини билдирган.

 

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев америкалик ҳамкасбига йўллаган жавоб мактубида Ўзбекистоннинг Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган ушбу халқаро ташаббусни қўллаб-қувватлашини ҳамда Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилишга тайёр эканини маълум қилди.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"