Ўзбекистон

Наманганда ҳоким ёрдамчиси ва кадастр ходими пора билан ушланди

Улар фуқароларга ер майдонларини ноқонуний равишда хусусий мулк сифатида расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Наманганда ҳоким ёрдамчиси ва кадастр ходими пора билан ушланди

 

Поп тумани ҳокимининг маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида фаолият юритувчи ёрдамчиси 1988 йилда туғилган фуқарога деҳқон хўжалиги юритиш учун 49 йил муддатга ажратилган 30 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали ноқонуний равишда хусусий мулк сифатида расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Шунингдек, ушбу ернинг 6 сотих қисмида қурилган уй-жой учун кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилган. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uzga хабар берди.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ҳоким ёрдамчиси олдиндан келишилган 1000 АҚШ долларини 1990 йилда туғилган таниши орқали олган вақтида ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шунингдек, яна бир ҳолатда Давлат кадастрлари палатасининг Поп тумани филиали ходими давлат захирасидаги 10 сотих ер майдони ва унда қурилган уй-жойни мансабдор танишлари орқали фуқаро номига хусусий мулк сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 900 АҚШ доллари ва 4,8 миллион сўм олган вақтида ДХХ, ИИВ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинди.

 

Мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"