Жаҳон

Қозоғистон Тинчлик Кенгашига миллиард долларлик бадалсиз қўшилди

Аъзолик расмийлаштирилган пайтдан бошлаб, мамлакатнинг Кенгашдаги ваколат муддати уч йилни ташкил этади.

Қозоғистон Тинчлик Кенгашига миллиард долларлик бадалсиз қўшилди

 

Қозоғистон АҚШ президенти Доналд Трамп ташаббуси билан ташкил этилган “Тинчлик Кенгаши”га миллиард долларлик бадал киритмасдан қўшилди. Бу ҳақда Акорда матбуот хизмати Tengrinews.kz нашрига маълум қилди.

 

Қайд этилишича, “Тинчлик Кенгаши”га аъзо бўлиш учун давлатнинг мутлақ суверен қарори талаб этилади. Аъзолик расмийлаштирилган пайтдан бошлаб, мамлакатнинг Кенгашдаги ваколат муддати уч йилни ташкил этади.

 

Акорда матбуот хизмати низомда кўрсатилган 1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги бадал мажбурий эмаслигини алоҳида таъкидлади. Ушбу бадал ихтиёрий бўлиб, уни киритиш ёки киритмаслик ҳар бир аъзо давлатнинг ҳуқуқи ҳисобланади. Агар мазкур бадал биринчи йил давомида амалга оширилса, давлат ўз аъзолик муддатини белгиланган уч йиллик даврдан ташқарига узайтириш имкониятига эга бўлади.

 

“Қозоғистон ЪТинчлик Кенгашиъга ҳеч қандай молиявий ҳисса қўшмасдан қўшилди ва бу низом қоидаларига тўлиқ мос келади”, — дейилади расмий баёнотда.

 

Маълум қилинишича, 22 январь куни Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форуми доирасида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев “Тинчлик Кенгаши” низомини имзолаган. Имзолаш маросимида 18 давлат раҳбарлари ва юқори мартабали вакиллар иштирок этган.

 

“Тинчлик Кенгаши” АҚШ президенти Доналд Трамп ташаббуси билан Ғазо секторидаги можарони бартараф этиш бўйича илгари сурилган комплекс режа доирасида ташкил этилган ҳукуматлараро тузилма ҳисобланади. Кенгаш ташкил этилиши 2026 йил январь ойида расман эълон қилинган.

 

Ҳозирга қадар дунёнинг 60 га яқин етакчи давлатлари “Тинчлик Кенгаши”га қўшилишга таклиф этилган. Доналд Трамп Кенгашнинг биринчи раиси этиб тайинланган.

 

Тузилма таркибига Ижроия қўмита, Ғазо бўйича Ижроия кенгаши ҳамда Фаластин миллий қўмитаси ҳузурида фаолият юритувчи Ғазо секторини бошқариш механизмлари киради.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"