Ўзбекистон

Хоразмда ўзини “кўча” деб билган уч киши қамоққа олинди

Улар уюшган тарзда жамоат тартибига таҳдид солиб, фуқароларга нисбатан зўравонлик содир этган.

Хоразмда ўзини “кўча” деб билган уч киши қамоққа олинди

 

Хоразм вилоятида яширин ва уюшган тарзда жамоат тартибига таҳдид солиб келган, ўз атрофида ноқонуний «кўча» муҳитини шакллантириб, фуқароларга нисбатан зўравонлик содир этган уч нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, вилоят ИИБ тезкор-қидирув хизмати ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида безорилик ҳолатларига алоқадор шахслар фош этилган.

 

Хусусан, 1996 йилда туғилган, Урганч туманида яшовчи Жамол Аҳмедов (лақаби — Жомми Даритал) Урганч шаҳридаги марказий деҳқон бозори ҳудудида бир фуқарога асоссиз равишда тан жароҳати етказган. Ушбу ҳолат бўйича суриштирув бошланганидан сўнг, у жабрланувчига босим ўтказишга уринган. Текширув жараёнида Аҳмедовнинг ёнидан 3 грамм марихуана аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

 

Шунингдек, 1997 йилда туғилган, Боғот туманида яшовчи Артур Мақсабоев (лақаби — Малиш) ҳамда 1991 йилда туғилган, Хива шаҳрида истиқомат қилувчи Расулбек Фарҳодбеков (лақаби — Расул қилич) томонидан турли вақтларда фуқароларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари содир этилгани аниқланган.

 

Мазкур уч ҳолат юзасидан гумондорларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми (безорилик) билан, Жамол Аҳмедовга эса қўшимча равишда 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Гумондорларга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ички ишлар органлари ушбу шахслардан жабрланган фуқароларни тегишли тартибда мурожаат қилишга чақирди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"