Ўзбекистон

Хоразмда “Қонун доирасида” ОАВ вакиллари қамоққа олинди

Улар товламачилик ва фирибгарликда гумонланмоқда.

Хоразмда “Қонун доирасида” ОАВ вакиллари қамоққа олинди

 

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, Урганч шаҳрида “Қонун доирасида” лойиҳаси раҳбарлари ва фаолиятида иштирок этган айрим шахслар қўлга олинган. Ҳибсга олинганлар орасида мазкур лойиҳа менежери бўлиб ишлаган 45 ёшли адвокат Фурқат Рўзметов ҳамда унинг қўл остида фаолият юритган 33 ёшли адвокат Азамат Авезов бор.

 

Расмий баёнотда қайд этилишича, Урганч шаҳар Ички ишлар бошқармасининг тергов бўлими томонидан бир гуруҳ фуқароларнинг аризалари ва кўрсатмалари асосида терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Мазкур текширувлар доирасида гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг етти моддаси бўйича айбловлар қўзғатилган.

 

Хусусан, улар туҳмат қилиш, атайлаб ёлғон ахборот тарқатиш, уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб йирик миқдорда товламачилик қилиш ҳамда мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш орқали фирибгарлик содир этишда айбланмоқда.

 

Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар гумонланувчиларнинг сохта ҳужжатлар, жумладан, муҳр ва штампларни тайёрлаш ва улардан фойдаланиш, ўзбошимчалик билан ҳаракатлар содир этиш ҳолатларига алоқадорлигини маълум қилди. Жиноят ишидаги алоҳида эпизодлардан бири атроф-муҳитга зарар етказиш, хусусан, дарахтлар ва экинларни қасддан йўқ қилиш билан боғлиқ экани қайд этилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Taftish.uz нашри ходимлари ҳам товламачилик билан боғлиқ жиноятларда гумонланиб ҳибсга олинган эди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"