Ўзбекистон

Наманганда “Эшон” лақабли кўча безориси қўлга олинди

Илгари ҳам судланган шахс “кўча ишларини ҳал қиламан” деб товламачилик ва безорилик билан шуғулланган.

Наманганда “Эшон” лақабли кўча безориси қўлга олинди

Наманган шаҳрида фуқароларга босим ўтказиш, товламачилик ва безорилик билан шуғулланиб келган “Эшон” лақабли шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, қўлга олинган шахс 28 ёшли Баҳриддин Насриддинов бўлиб, у илгари Жиноят кодексининг 277-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлари, 168-моддаси тўртинчи қисми ҳамда 228-моддаси учинчи қисми билан судланган.

 

Шунга қарамай, у жиноят содир этишга мойил шахсларни атрофига тўплаб, улар билан тил бириктирган ҳолда Наманган шаҳрида товламачилик ва безорилик ҳолатларини содир этиб келган. Гумонланувчи фуқаролар ўртасидаги пул олди-берди масалаларини куч ишлатиш орқали “ҳал қилиб бериш”ни ваъда қилиб, ноқонуний даромад орттирган.

 

Тергов материалларига кўра, Баҳриддин Насриддинов жиноий шериклари билан биргаликда танишини Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” маҳалласи ҳудудига чақирган. Уни “кўча ишларида иштирок этмаслик” ва чақирилган вақтда келмаслик каби баҳоналар билан айблаб, ўткир кесувчи жисм ёрдамида уриб, тан жароҳати етказган.

 

Вилоят суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, жабрланувчининг чап елка қисмида кесилган ва санчилган жароҳатлар аниқланган. Аниқланишича, гумонланувчи ўзини “Эшон” лақаби билан танитиб, гўёки “кўча масалаларини ҳал қилувчи шахс” сифатида танилган ва шу йўл билан фуқароларга босим ўтказиб келган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Баҳриддин Насриддинов процессуал тартибда ушланган. Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси учинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"