Жаҳон

Европарламент депутати Германияни олтин захираларини АҚШдан олиб чиқишга чақирмоқда

Германия 3 350 тонна олтин захираси билан дунёда иккинчи ўринда туради.

Европарламент депутати Германияни олтин захираларини АҚШдан олиб чиқишга чақирмоқда

 

Европа Парламенти Хавфсизлик ва мудофаа масалалари бўйича кичик қўмитаси раиси Мари-Агнес Страк-Зиммерманн Германия ҳукуматини АҚШда сақланаётган олтин захираларини имкон қадар тезроқ мамлакатга қайтаришга чақирди. Бу ҳақда у Spiegel нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

 

Депутат федерал ҳукуматдан Германияга тегишли олтин захираларини қайтариш бўйича аниқ ва шаффоф жадвал тақдим этишни талаб қилди. Унинг таъкидлашича, бу масала иқтисодий ва хавфсизлик сиёсатида миллий суверенитет билан бевосита боғлиқ.

 

Шунингдек, Страк-Зиммерманн Молия вазирлиги ҳамда Бундесбанкдан олтин захираларини чет элда сақлаш билан боғлиқ хавф-хатарларни очиқ ва батафсил баҳолашни сўради. Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг ишончлилигига таяниш Германиянинг иқтисодий ва хавфсизлик сиёсатидаги мустақиллигини тўлиқ таъминлай олмайди.

 

Маълумотларга кўра, Германия 3 350 тонна олтин захираси билан дунёда иккинчи ўринни эгаллайди. Жаҳон олтин кенгаши (WGC)нинг ўтган йил ноябрь ойида эълон қилинган ҳисоботида АҚШ энг йирик олтин захираларига эга давлат сифатида қайд этилган. Россия эса ушбу рейтингда бешинчи ўринда туради.

 

Шу билан бирга, 2026 йил январь ойида Bloomberg сўнгги тўрт йил давомида олтин нархларининг кескин ошиши натижасида Россиянинг олтин захиралари қиймати 216 миллиард долларга кўпайганини маълум қилган.

Буюк Британия Исроил компанияларига санкция киритди: улар Ғарбий Соҳилда ноқонуний уй қурган

Буюк Британия Исроил компанияларига санкция киритди: улар Ғарбий Соҳилда ноқонуний уй қурган

Санкциялар Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказилишига тўсқинлик қилаётган кўчманчилар гуруҳига нисбатан ҳам қўлланилган.

Запорижжя вилоятидаги ҳужум оқибатлари: 72 киши ҳалок бўлган

Запорижжя вилоятидаги ҳужум оқибатлари: 72 киши ҳалок бўлган

Украинанинг Запорижжя вилоятидаги Камишеваха қишлоғида 2 ноябрь куни Россия ҳужумидан кейин бошланган қидирув-қутқарув ишлари якунланди.

Аёлларни даволаган шифокорлар қамоқ билан қўрқитилмоқда: Афғонистондаги янги тўсиқлар

Аёлларни даволаган шифокорлар қамоқ билан қўрқитилмоқда: Афғонистондаги янги тўсиқлар

Бу ҳолат шошилинч тиббий ёрдамга ҳам таъсир қилмоқда.

Ўзбек айвонлари Вашингтонда: Шавкат Мирзиёевнинг Трампга совғаси ўрнатилди

Ўзбек айвонлари Вашингтонда: Шавкат Мирзиёевнинг Трампга совғаси ўрнатилди

Айвонлар Ўзбекистон Президенти томонидан АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан Дональд Трамп ва Америка халқига совға қилинган эди.

Хабиб Нурмагомедов БААда музокара ўтказди: укаси ва унинг жамоадошлари озод қилинди

Хабиб Нурмагомедов БААда музокара ўтказди: укаси ва унинг жамоадошлари озод қилинди

Усмон Нурмагомедов БААда собиқ UFC чемпиони Мераб Двалишвили билан боғлиқ муштлашув иши бўйича олти ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

Минтақадаги ҳарбий-денгиз кучлари таркибига 13 та эсминец ва иккита крейсер ҳам киради.

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трамп 2017–2021 йиллардаги президентлик муддати давомида Ким Чен Ин билан бир неча бор учрашган.

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Уларнинг манзилига етиб бориши учун ҳар биридан қўшимча 400 доллар талаб қилингани айтилмоқда.