Жаҳон

Тўқаев Россияни “пул ювиш”да айблади

Қозоғистон президенти мамлакат банклари орқали Россияга қарийб 14 миллиард доллар ноқонуний чиқарилганини маълум қилди.

Тўқаев Россияни “пул ювиш”да айблади

 

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат банкларидан бири орқали “қўшни давлатга” қарийб 14 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағ чиқариб юборилганини маълум қилди. Бу ҳақда у молиявий жиноятларга қарши кураш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилди.

 

Президент Россияга ишора қилган ҳолда, молиявий ташкилот “қўшни давлатдан” келган 7 триллион тенге (деярли 14 миллиард доллар) маблағни айлантиргани аниқланганини таъкидлади.

 

“Қонун, иқтисодиёт ва ҳатто сиёсий нуқтаи назардан бу — ғазабланарли ҳолат. Афсуски, молиявий схемалар орқали амалга оширилаётган бундай фирибгарликлар ҳануз учрамоқда”, — деди Тўқаев.

 

Мазкур баёнот 2025 йил сентябрь ойидан бошлаб Қозоғистонда россияликларга банк карталарини масофадан расмийлаштиришга нисбатан молиявий назорат кучайтирилиши фонида янгради. Айрим шахсларга олиб борилаётган тергов ишлари ҳақида хабар берилгани айтилмоқда.

 

ОАВ маълумотларига кўра, жиноят схемаларида Россия фуқароларига шахсий идентификация рақами (ИИН) олиш ва банк ҳисобварақларини очишда ёрдам берган воситачилар иштирок этган бўлиши мумкин.

 

Қозоғистон Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги хабарига кўра, 2024 йилда жиноий даромадларни легаллаштиришда фойдаланилган карта эгаларнинг 90 фоиздан ортиғи норезидентлар бўлган. Йил давомида 24 миллиард тенге (47 миллион доллар) миқдоридаги 6,2 мингта «дроп-карта» билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилган.

 

Россияга қарши санкциялар жорий этилгач, Қозоғистон банк карталарини масофадан расмийлаштириш ҳолатлари кескин кўпайган. Ҳукумат мазкур схемаларни босқичма-босқич ёпиб бормоқда.

 

2024 йилдан бошлаб ИИНни масофадан бериш тақиқланди, илгари берилган рақамларнинг бир қисми бекор қилинди, норезидентларга банк хизматлари кўрсатиш сезиларли даражада қатъийлаштирилди. 2025 йилдан доимий яшаш рухсатномасига эга бўлмаган хорижий фуқаролар ҳисобварақларидан фойдаланиш учун ҳар ой идентификациядан ўтиши таклиф этилмоқда.

 

Шунингдек, банклар мижозларнинг мамлакатда қонуний бўлиши, даромад манбаи ва маблағлардан фойдаланиш мақсадини текшириши шарт бўлади. Воситачилар орқали ҳисобварақлар очиш тақиқланади, биометрик идентификация жорий этилиб, банк карталари сонига чеклов қўйилади. Бир шахс йилига биттадан ортиқ карта ололмайди.

 

1000 доллардан ортиқ пул ўтказмалари ҳамда расмий даромадга эга бўлмаган 25 ёшгача бўлган мижозларнинг ҳисобварақлари алоҳида назоратга олинади.

 

Тўқаев Қозоғистон криптовалюталар орқали ноқонуний капитал чиқариш бўйича етакчи давлатлар қаторига киришини тан олиб, бу борада қатъий чоралар кўрилаётганини билдирди. Ҳозиргача мамлакатда умумий айланмаси 62 миллиард тенгедан ошган 130 дан ортиқ ноқонуний криптоалмашув шохобчалари ёпилган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"