Жаҳон

Европа Иттифоқи Қирғизистонга қарши санкциялар жорий этишга тайёрланмоқда

Қирғизистон Европа санкцияларига дуч келган биринчи Марказий Осиё давлати бўлиши мумкин.

Европа Иттифоқи Қирғизистонга қарши санкциялар жорий этишга тайёрланмоқда

 

Европа Иттифоқи Россияга кўрсатилаётган ёрдам сабабли Қирғизистонга қарши илк бор санкциялар жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

 

Манбаларга кўра, мазкур чоралар Россиянинг Украинага бостириб кириши билан боғлиқ санкцияларнинг 20-босқичи доирасида муҳокама қилинмоқда. Агар қарор қабул қилинса, Қирғизистон Россияга ёрдам бергани учун Европа санкцияларига дуч келган биринчи собиқ Совет республикаси бўлиши мумкин.

 

Bloomberg маълумотларига кўра, санкциялар Россияга қарши жорий этилган чекловларни четлаб ўтишга қарши қаратилади. Хусусан, Қирғизистонга станоклар ва радиоэлектрон ускуналар етказиб беришни тақиқлаш режалаштирилмоқда. Бу каби чоралар илк бор Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва КХШТ аъзоси бўлган Марказий Осиё давлатига нисбатан қўлланиши мумкин.

 

Таҳлилларга кўра, уруш бошланганидан буён Қирғизистон Европадан Россияга санкцияланган товарлар қайта йўналтириладиган муҳим савдо марказига айланган. Brookings институти ҳисоб-китобларига кўра, Европа давлатларидан Қирғизистонга экспорт ҳажми кескин ошган.

 

Шунингдек, Bloomberg маълумотига кўра, янги санкциялар пакети Россия банклари, нефть компаниялари, криптовалюта хизматлари ва учинчи мамлакатлардаги молиявий институтларга нисбатан қўшимча чекловларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.

 

Бундан ташқари, Европа Иттифоқи Россия нефтини денгиз орқали ташишни тўлиқ тақиқлаш масаласини ҳам муҳокама қилмоқда. Бу ҳозир амалда бўлган “нарх чегараси” механизмини алмаштириши мумкин. 1 февралдан бошлаб мазкур нарх чегараси бир баррель учун 44,1 доллар этиб белгиланган.

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Мамлакатга автомобиль олиб киришда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва экологик тоифаси ҳисобга олинади.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.