Ўзбекистон

“Ўзбек–қирғиз” давлат чегарасини бузиб, ноқонуний дори олиб кирган шахс қўлга олинди

Дориларнинг умумий қиймати 1 миллиард 320 миллион сўмни ташкил этади.

“Ўзбек–қирғиз” давлат чегарасини бузиб, ноқонуний дори олиб кирган шахс қўлга олинди

 

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши қаратилган тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га хабар берди.

 

Тадбир давомида «ўзбек–қирғиз» давлат чегарасининг Фарғона вилояти Риштон тумани ҳудудидад ўтувчи қисмини бузиб, қўшни давлатдан кириб келган Учкўприк туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган шахс қўлга олинди.

 

Холислар иштирокида ўтказилган текширувда ушбу шахснинг ёнидан умумий қиймати 1 миллиард 320 миллион сўмни ташкил этувчи 9 542 дона «Зардекс» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланиб, белгиланган тартибда расмийлаштирилиб олинди.

 

Маълум қилинишича, «Зардекс» дори воситаси таркибида мавжуд бўлган «Прегабалин» моддаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сон қарорига мувофиқ, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган бўлиб, унинг эркин муомаласи чекланган.

 

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 223-моддаси 1-қисми, 246-моддаси 1-қисми ҳамда 251¹-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"