Жаҳон

Туркияда йўловчи автобусининг жарликка ағдарилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

20 дан ортиқ йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохоналарга ётқизилган.

Туркияда йўловчи автобусининг жарликка ағдарилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

 

Туркиянинг Анталия вилоятида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 10 нафар киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохоналарга ётқизилган. Бу ҳақда TRT Haber хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, Текирдағ–Анталия йўналишида ҳаракатланаётган, “Buzlu” компаниясига тегишли 26 АBG 022 давлат рақамли йўловчи автобуси чорраҳада тўсиқларга урилиб, йўлдан чиқиб кетган ва жарликка ағдарилган.

 

Ҳодиса ҳақида хабар келиб тушиши билан воқеа жойига соғлиқни сақлаш ходимлари, ёнғин хавфсизлиги хизматлари, AFAD, жандармерия ҳамда полиция кучлари жалб этилди.

 

Анталия вилояти губернатори Ҳулуси Шаҳиннинг маълум қилишича, автобус кеча кечқурун Текирдағ шаҳридан йўлга чиққан бўлиб, тахминан соат 10:20 да авария содир бўлган. Унинг таъкидлашича, ҳодиса содир бўлган вақтда йўл нам бўлган, ҳудудда туман кузатилган. Дастлабки тахминларга кўра, автобус тезлиги вазиятга мос бўлмаган бўлиши мумкин.

 

Кейинчалик губернаторнинг Анталия ўқув ва тадқиқот шифохонасида берган қўшимча баёнотига кўра, дастлаб воқеа жойида 8 нафар киши вафот этган, 22 нафар фуқаро шифохоналарга ётқизилган. Оғир аҳволда бўлган автобус ҳайдовчиси ҳам шифохонада вафот этган. Яна бир йўловчининг ўлими билан ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етган.

 

Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисасининг аниқ сабаблари техник текширув натижаларига кўра аниқланмоқда.

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

Минтақадаги ҳарбий-денгиз кучлари таркибига 13 та эсминец ва иккита крейсер ҳам киради.

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трамп 2017–2021 йиллардаги президентлик муддати давомида Ким Чен Ин билан бир неча бор учрашган.

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Уларнинг манзилига етиб бориши учун ҳар биридан қўшимча 400 доллар талаб қилингани айтилмоқда.

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Ҳужжат болаларнинг рақамли ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Бу қарор йирик давлат компаниялари раҳбарлари коррупцияга оид гумонлар билан ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтиб қабул қилинди.

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Тўққиз ойда 1,5 миллиондан ортиқ фуқаро ушбу мақсадда мамлакатга кирган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.