Жаҳон

Ҳиндистон Россиядан нефть сотиб олишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди

Россия нефтидан воз кечиш эвазига АҚШ Ҳиндистонга нисбатан тарифларни 25 фоиздан 18 фоизгача пасайтирди.

Ҳиндистон Россиядан нефть сотиб олишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан ўтказилган музокаралар якунида савдо ва энергетика соҳаларида муҳим келишувга эришилганини маълум қилди. Трампнинг айтишича, Ҳиндистон Россиядан нефть сотиб олишни тўхтатишга тайёрлигини билдирган, бунинг эвазига АҚШ Ҳиндистонга нисбатан бож тарифларини пасайтирган. Бу ҳақда РБС хабар берди.

 

Келишувга кўра, АҚШ Ҳиндистонга қўлланилган ўзаро тарифларни 25 фоиздан 18 фоизгача туширади. Мазкур савдо битими дарҳол кучга киради. Трамп бу қарорни Моди билан бўлган дўстона муносабатлар ва икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик билан изоҳлади.

 

АҚШ президенти, шунингдек, Ҳиндистон келгусида АҚШ ва эҳтимол Венесуэладан нефть харидини оширишга рози бўлганини таъкидлади. Унинг фикрича, бу қадам Украинадаги можарони тугатишга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшади.

 

Битим доирасида Ҳиндистон АҚШга нисбатан тариф ва тарифсиз тўсиқларни ноль даражагача туширишга интилади ҳамда энергия, кўмир ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўз ичига олган 500 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги Америка маҳсулотларини харид қилади.

 

Трамп Ҳиндистон билан муносабатлар келгусида янада мустаҳкамланишини қайд этиб, Моди билан ҳамкорликни юқори баҳолади.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"