Ўзбекистон

Попда ўрмон хўжалиги ерларини ноқонуний ижарага берган мансабдорлар фош этилди

Ер участкаларини ноқонуний расмийлаштириш ва пора олиш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.

Попда ўрмон хўжалиги ерларини ноқонуний ижарага берган мансабдорлар фош этилди

 

Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги фаолиятида қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Жорий йил январь ойи бошида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрмон хўжалиги ерларидан мақсадли фойдаланиш масаласи юзасидан тегишли текширув ишлари ўтказилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uzga хабар берди.

 

Текширув натижаларига кўра, муассаса мансабдор шахсларининг хизмат вазифаларига лоқайд муносабати оқибатида хўжалик ер майдонларини ижарага олган 5 нафар тадбиркор томонидан ваколатли ташкилотлар рухсатисиз бино ва иншоотлар қурилган ҳамда ер участкаларининг ихтисослашуви ўзбошимчалик билан ўзгартирилган. Бу ҳолат давлат манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабаб бўлган.

 

Шунингдек, 460 нафар ижарачидан ижара тўловлари ундирилмагани натижасида давлатга жами 1 млрд 480 млн сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланди.

 

Энг оғир ҳолатлардан бири сифатида, ўрмон хўжалиги мансабдор шахсларининг айрим ижарачилар билан тил бириктириб, 2023–2025 йиллар давомида 5 356 куб метр норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш орқали давлатга 1 млрд 322 млн сўм зарар етказгани қайд этилди.

 

Аниқланган ҳолатлар юзасидан Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги мансабдор шахслари ва бошқа шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 193, 196-1, 207 ва 229-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Бундан ташқари, Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигининг бўлим ўрмонбегиси аввал хўжалик балансида бўлган, кейинчалик туман ҳокимлиги захирасига қайтарилган ер участкасининг 20 сотих қисмини танишлари орқали фуқарога турар жой сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Тезкор тадбир давомида мазкур пул маблағидан 500 АҚШ долларини олган вақтда Давлат кадастрлар палатасининг Поп туман филиали мутахассиси ҳам қўлга олинди. Ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Шунингдек, Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги директори вазифасини вақтинча бажарувчи шахс хизмат мавқеидан фойдаланиб, ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали ижарага бериш тартибини бузган ҳолда маҳаллий тадбиркордан 50 сотих ер майдонини ижарага бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган ва олдиндан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Қайд этилишича, мазкур мансабдор шахс муқаддам бир неча бор судланган бўлишига қарамасдан, берилган ишонч ва имкониятлардан тўғри фойдаланмаган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"