Жаҳон

Жанг майдонида 55 минг украиналик аскар ҳалок бўлди — Зеленский

Россия президенти йўқотишлар нисбати тахминан 1:5 эканини билдирган, Россия тарафининг зарар кўриши Украина томониникидан бир неча баравар кам эканлиги таъкидланган.

Жанг майдонида 55 минг украиналик аскар ҳалок бўлди — Зеленский

 

Украина президенти Владимир Зеленский France 2 телеканалига берган интервьюсида 2022 йил 24 февралдан бошланган ҳарбий ҳаракатлардан бери Украина Қуролли Кучларининг йўқотишлари ҳақида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, жанг майдонида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг расмий сони 55 000 нафарни ташкил этади. Шу билан бирга, Украина кўплаб одамларни бедарак йўқолган деб ҳисоблайди, аммо уларнинг аниқ сонини ошкор қилмаган.

 

Хорижий тадқиқот марказларининг маълумотларига кўра, 2026 йил январь ҳолатига кўра, Россиянинг Украина ҳудудидаги “махсус операцияси” бошланганидан бери Украина Қуролли Кучларининг жанговар йўқотишлари 100 000–140 000 нафар ҳарбий хизматчини ташкил этади. Очиқ манбали лойиҳаларнинг ҳисоботларига кўра, февраль ойига келиб 86 000 киши ҳалок бўлган ва 89 000 киши бедарак йўқолган.

 

Президент Зеленский расмий рақамларни ошкор қилиб, Украина армияси йўқотишларининг жиддийлигини таъкидлади, аммо халқаро манбалар ва экспертлар бу рақамни янада юқори баҳоламоқда.

 

Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин 2024 йил июнь ойида Россия ва Украина ўртасидаги тузатиб бўлмайдиган йўқотишлар нисбати тахминан 1:5 эканлигини билдирган, Россия томонининг йўқотишлари Украина тарафиникидан бир неча баравар кам эканини таъкидлаган.

 

Зеленский интервьюсида жанг майдонидаги вазиятнинг мураккаблиги ва Украина Қуролли Кучларининг жасоратини қайд этиб, халқаро ҳамжамиятнинг ёрдами ва стратегик қўллаб-қувватлашнинг муҳимлигини яна бир бор эслатди.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"