Жаҳон

Россия 2026 йил апрелидан “истеъдодли виза” дастурини ишга туширади

Ушбу дастур Россия учун муҳим бўлган соҳаларда фаолият юритувчи хорижий мутахассисларни жалб этишга қаратилган.

Россия 2026 йил апрелидан “истеъдодли виза” дастурини ишга туширади

 

Россия 2026 йил апрель ойидан бошлаб малакали ва юқори салоҳиятга эга хорижий мутахассислар учун махсус истеъдод визаларини беришни бошлайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди дейди gazeta.ru нашри.

 

Қайд этилишича, Россия дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари Россия иқтисодиёти, илм-фан, технология, ишлаб чиқариш, спорт, ижодий, маданий-гуманитар ҳамда таълим соҳалари ривожига ҳисса қўшиши мумкин бўлган чет эл фуқароларига бир йилгача амал қиладиган кўп марталик иш визаларини расмийлаштиради.

 

Мазкур тартиб Россияда юқори сифатли миграция тизимини шакллантиришга қаратилган 883-сонли Президент фармони асосида жорий этилмоқда. Унга кўра, Россия учун муҳим деб топилган касб, малака ёки кўникмага эга бўлган хорижий фуқаролар тегишли тартибда ариза топширишлари мумкин.

 

Шунингдек, бундай визалар Россия манфаатлари учун муҳим деб топилган шахслар ва уларнинг оила аъзоларига ҳам берилиши мумкин. Бунинг учун Россия Ички ишлар вазирлигининг тегишли қарори талаб этилади.

 

Маълумотларга кўра, дастлаб ушбу визаларни бериш жараёни 2026 йил 15 апрелга қадар дипломатик ваколатхоналар орқали йўлга қўйилади.

 

Мазкур ташаббус илгари Давлат Думаси депутати томонидан илгари сурилган таклифлар асосида шаклланган бўлиб, юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш орқали иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"