Жаҳон

Япония сайловларида Такаичи коалицияси ғалабага эришди, уни биринчи бўлиб Трамп табриклади

Сайлов натижалари ортидан мамлакат акциялари кескин кўтарилди.

Япония сайловларида Такаичи коалицияси ғалабага эришди, уни биринчи бўлиб Трамп табриклади

 

Японияда ўтказилган парламент сайловлари якунига кўра, бош вазир Санаэ Такаичи етакчилигидаги Либерал-демократик партия (ЛДП) ва унинг иттифоқчилари қуйи палатада йирик ғалабага эришди. Сайлов натижаларига кўра, ЛДП тарихидаги энг юқори натижани қайд этиб, 300 дан ортиқ ўринни қўлга киритди ва устунликка эришди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Таҳлилчиларнинг фикрича, партиянинг бундай натижага эришишида Такаичининг юқори шахсий рейтинги ва ҳукуматнинг иқтисодий ҳамда хавфсизлик сиёсатига оид фаол ташаббуслари сабаб бўлган.

 

Маълумотларга кўра, 465 ўринли қуйи палатада кўпчиликни қўлга киритиш учун камида 233 мандат талаб қилинади. 2026 йилги сайловларда эса ҳукмрон партия парламент тарихидаги 1955 йилда ташкил этилганидан бери энг катта фракциялардан бирини шакллантирди.

 

Шунингдек, ЛДП ҳамкор партиялар билан биргаликда қуйи палатада янада катта сиёсий устунликка эга бўлди. Бу ҳукуматга қонунчилик ташаббусларини тезроқ илгари суриш имконини беради.

 

Муддатидан олдин ўтказилган сайловлар расман якунланишидан олдин Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида Такаичини “улкан ғалаба” билан табриклади.

 

Сайловдан бир кун олдин Трамп Такаичини очиқ қўллаб-қувватлашини билдирган эди. Бу АҚШ президентида кам учрайдиган ҳолат экани айтилмоқда.

 

9 февраль куни эрталаб бозорлар очилиши билан Япония фонд бозорида кескин ўсиш кузатилди. Бу ҳолат Япония бош вазири Санаэ Такаичи раҳбарлигидаги Либерал-демократик партиянинг (ЛДП) сайловдаги йирик ғалабаси билан изоҳланмоқда.

 

Эрта савдолар давомида “Nikkei” индекси 5 фоиздан ортиқ ошиб, тарихда илк бор қисқа вақт ичида 57 000 пунктдан юқори даражани синовдан ўтказди. Савдо жараёни давомида индекс ўсиш суръатини бироз пасайтириб, 56 900 – 57 000 пункт оралиғида шаклланди. Ушбу кўрсаткич инвесторларнинг Японияда фискал рағбатлантириш сиёсати давом этиши ҳамда фоиз ставкалари паст даражада сақланиб қолиши бўйича юқори кутилмаларини акс эттиради.

 

Япония фонд бозорининг умумий ҳолатини акс эттирувчи Топих индекси ҳам ижобий динамикани намойиш этди. Индекс 3,4 фоизга ошиб, кун ичидаги янги максимал даражани қайд этди.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

custom img

Европадаги жазирамадан сўнг Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

Мамлакатда 8,7 минг гектар майдон ёниб кетган. Шундан 1,2 минг гектари чоршанба кунги ёнғинлар оқибатида зарарланган.

custom img

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистонда "75 мактуб" иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарилди.

custom img

Россия Киевга юзлаб дрон ва 70 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди, камида 21 киши ҳалок бўлди

Кўплаб одамлар яраланди ва қарийб 130 та бино зарар кўрди. Зеленский ҳужумдан талафот кўрган ҳудудга борди.

custom img

Али Хоманаий билан видолашув маросимида 100 га яқин давлат вакиллари иштирок этади

Эрон ТИВ маълумотига кўра, дафн маросимлари 3–9 июль кунлари давом этади.

custom img

Покистондаги кучли ёмғирлар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Муссон мавсуми оғир талафотларга сабаб бўлиб, сув тошқини хавфини кучайтирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"